БАЁННОМАСИ.
10-апрел 2019 йил
Қатнашди:
1. Мактаб директори: О.Жуманазарова
2.Педагогика кенгаш аъзолари
3. Ўқитувчилар 35 нафар
Кун тартибида:
1.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 26 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг босқичли, якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 69-сонли ,Термиз туман Халқ таълим бўлимининг 2019 йил 5-мартдаги 47-сонли буйруғининг мазмун моҳияти тўғрисида.
2. 5-10 синфларда синфдан-синфга кўчириш бўйича босқичли назорат имтиҳонларини, 9-11синфларда давлат аттестацияси шаклида якуний назорат имтиҳонларини ўтказиш тўғрисида.
3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 27 февралдаги 75-сонли буйруғи тўғрисида.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директори Жуманазарова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 26 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг босқичли, якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 69-сонли ,Термиз туман Халқ таълим бўлимининг 2019 йил 5-мартдаги 47-сонли буйруғининг мазмун моҳиятига ва Халқ таълими вазирлигининг 2019 йилд 26-февралдаги 02-02/2-561сонли хатига илова қилинган “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги тавсияларга батафсил тўхталиб ўтди. Мактабда ўқув машғулотлари 2019 йил 25 майда якунланишини,мактаб ўқувчиларининг билими, кўникма ва малакаларини синовдан ўтказиш учун 5-10-синфлар учун оғзаки, ёзма имтиҳон ёки тест синовлари шаклида босқичли назорат, 9-11-синфлар учун эса давлат аттестацияси шаклида якуний назорат имтиҳонлари ташкил этилишини,9-11 синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари 2019 йил 27майдан 15 июнгача,9-синфда жисмоний тарбия фанидан якуний назорат имтиҳони 2019 йил 1-8 май оралиғида ,босқичли назорат имтиҳонлари 27 майдан 1 июнгача бўлган муддат оралиғида ўтказилишини айтиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |