Термиз тумани ииб бошлиғи ўринбосари подполковник С. Ф. Назировга


Термиз туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида 2016 йилнинг


Download 1.3 Mb.
bet28/29
Sana14.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1356557
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
ИИБ Сўраладиган маълумотнома

Термиз туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида 2016 йилнинг
1-чорагида таълим –тарбия соҳасида бажарилган ишларнинг ёзма
Ҳисоботи.
Термиз туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактаби 1980 йилда қурилган бўлиб, 320 ўринга мўлжалланган.Мактабда 386 нафар ўқувчилар бўлиб,улардан 187 нафарини қизлар ташкил этади.Бу ўқувчиларга 36 нафар ўқитувчилар таълим –тарбия бериб келишмоқда.Ўқитувчилардан 27 нафари олий, 9 нафари ўрта махсус маълумотли бўлиб,улардан 1 нафари олий тоифали, 7 нафари 1-тоифали, 6 нафари 2-тоифали ўқитувчилардир.Бу ўқитувчилардан 24 нафарини аёллар ташкил этади.
“Умид ниҳоллари ”спорт мусобақасининг туман босқичида мактабнинг 5-7 синф қизлар жамоаси баскетбол бўйича фахрли 1-ўринни, 8-9 синф ўғил болалар жамоаси 2-ўринни,қўл тўпи бўйича 5-7 синф ўғил болалар жамоаси 2-ўринни,8-9 синф қизлар жамоаси 2 -ўринни,футбол бўйича 8-9 синф ўқувчилари 3-ўринни, шахмат бўйича 3-синф ўқувчиси Давлатов Асадбек 1-ўринни қўлга киритишдилар.
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловининг туман босқичида Қосимов Камолиддин ҳуқуқшунослик фани бўйича фахрли биринчи ўринни олиб вилоят босқичида иштирок этиб 3-ўринни эгаллади.
2016-йил тўрт нафар фан ўқитувчиларининг иши туман миқёсида, икки нафар ўқитувчининг таълим – тарбия соҳасида олиб бораётган ишлари вилоят миқёсида оммалаштирилди.
2016 йил январ ойида ўтказилган “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида 6-синф ўқувчиси Нормўминова Фотима математика фани бўйича 3-ўринни,7-синф ўқувчиси Тошмуродова Сарвиноз география фанидан 3-ўринни,7-синф ўқувчиси Чориева Дилафрўз рус тили фанидан 3-ўринни, 8-синф ўқувчиси Айтуганова Азиза она тили фанидан 2-ўринни, 8-синф ўқувчиси Бердиназаров Ихтиёр тарих фанидан 2-ўринни,”Фан олимпиадаси”нинг туман босқичида 9-синф ўқувчиси Менгатов Бобохон физика фанидан 2-ўринни, 9-синф ўқувчиси Шодиев Илҳом математика фани бўйича 2 ўринни эгаллашдилар.
8-синф ўқувчиси Тўйчиев Хайрулло “Камалак юлдузлари ”болалар ижодиёт фестивалининг Термиз шаҳар босқичида “В” йўналиши бўйича фаол иштирок этиб “Сертификат ”олди. Мактаб ўқувчилар жамоаси 2016 йил 4-апрел куни ўтказилган ”Ҳуқуқ билимдонлари”кўрик танловининг туман босқичида фаол иштирок этдилар.”Аждодлар мероси” кўрик танловининг ҳудудий босқичида 2-ўринни қўлга киритишди.”Йил сардори” кўрик танловининг ҳудудий босқичида 7-синф ўқувчиси Тошмуродова Сарвиноз 1-ўринни эгаллаб, туман босқичига йўлланма олди, 9–синф ўқувчиси Чориева Мадина 2-ўринни эгаллади.
Мактаб миқёсида 14-январ “Ватан ҳимоячилари” куни байрамига бағишлаб ,З.М.Бобур таваллудининг 533 йиллиги бағишлаб 13-феврал куни ”Бобур барҳаёт шоир”мавзусида, А Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишлаб 9-феврал куни “Навоий меросини ўрганамиз”мавзусида , 1-март куни шоира Зулфия таваллудининг 101 йиллигига бағишлаб “Вафо ва садоқат куйчиси” мавзусида,
15 март куни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллигига бағишлаб , 17-март куни 5-7 синфлар ўртасида "Нонни эъзозланг,нонни асранг" мавзусида, 14-март куни 8-9 синфлар ўртасида "Физик шоу" мавзусида, 15-март куни "Кимёвий мўъжизалар" мавзусида , 8-апрел куни “Энг яхши расмлар танлови” тадбирлари ўтказилди. 19-январ куни 8-синфлар ўртасида “Ҳуқуқий саводхонлик” мавзусида, 9-март куни 5-9 синфлар ўртасида “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танловлари ўтказилди. 7-9 синфлар ўртасида”Жаҳолатга қарши маърифат”, “Менинг орзуим” мавзуларида иншолар ,5-6 синфлар ўртасида ”Она –меҳр булоғи” мавзусида диктантлар танлови ўтказилди.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling