Термиз туманида 2022-2026 йилларда ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жадал ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан амалий таклифлар бўйича саволнома


Аҳолига 2 сотихлик иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратиш


Download 25.59 Kb.
bet2/4
Sana05.04.2023
Hajmi25.59 Kb.
#1274115
1   2   3   4
Bog'liq
Термиз т қишлоқ хўжалиги саволнома

1.3. Аҳолига 2 сотихлик иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратиш (қанча субсидия ажратилади, қанча иссиқхона қурилади, қанча аҳолининг бандлиги таъминланади).
2021 йилда аҳоли хонадон томорқаларининг 0,7 гектар майдонига
118 та ихчам иссиқхоналар (намунавий лойиха асосида 117 та 0,74 гектар, маҳаллий хом-ашёдан 1 та 0,005 гектар) қурилиши таъминланди. Туман бўйича аҳоли хонадонларида ихчам иссиқхоналар қуриш 2022 йилда 10 гектар майдонда 1300 дона, 2023 йилда 12 гектар майдонда 1700 дона, 2024 йилда
13 гектар майдонда 1800 дона, 2025 йилда 14 гектар майдонда 2000 дона, 2026 йилда 17,5 гектар майдонда 2500 дона қуриш белгилаб олинган. Ушбу мақсадларга аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 470 млрд сўм субсидия маблағлари зарур бўлади. Қуриб ишга туширилган ихчам иссиқхоналарда 2022-2026 йиллар мобайнида 52600 нафар аҳоли иш билан бандлиги таъминланади.
1.4. Ҳудудда мева-сабзавот кластерларини кўпайтириш ва фаолиятини ривожлантириш;
Бугунги кунда туманда 2 та мева-сабзавотчилик йўналишида кластерлар фаолият юритиб келмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда кластер ва кооперация тизимини ривожлантириш ишлари давом эттирилади. Мева-сабзавот кластерлари сони 4 тага етказилиб мева-сабзавотларни сақлаш, қуритиш ва қайта ишлаш тизими йўлга қўйилади.
Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида, кластерларга тумандаги мавдуд мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари тўлиқ бириктирилади.
Кластерлар томонидан қуввати 5.0 минг тонна (қиймати
8
млрд.сўм) бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари сақлаш учун музлатгич ташкил қилиш лойиҳасини амалга оширилади.
1.5. Ҳудудда шоличилик кластерларини кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш;
Бугунги кунда туманда 2 та шоличилик кластерлари фаолиятюритиб келмоқда. Кейинги йилларда кластер ва кооперациялар фаолияти янада самарали йўлга қўйилади.
Хусусан, туманнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб, шоличилик соҳасида кластерлар фаолияти ривожлантирилади ва 2026 йилгача 5 та замонавий шоличилик кластерлари ташкил этилади.
Кластерлар томонидан замонавий техника ва инновациялар кенг жорий этилади.
Туманда такрорий майдонларга шоли тўлиқ кўчат усулида техника билан экиш жорий этилади.
Вьетнам Қишлоқ хўжалиги академияси ва Хитой Миллий шоличилик институти билан ҳамкорликда шолининг шўрга ва қурғоқчиликка чидамли юқори ҳосилли 4 та нави яратилади.
Шунингдек кластерлар томонидан қиймати 5.3 млрд.сўм, қуввати
30 минг тонна бўлган қайта ишлаш тегирмони лойиҳалари амалга оширилади.

Download 25.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling