Термиз туманида 2022-2026 йилларда ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жадал ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан амалий таклифлар бўйича саволнома
Download 25.59 Kb.
|
Термиз т қишлоқ хўжалиги саволнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Қишлоқ хўжалиги йўналишларини ривожлантириш
- (туманлар кесимида).
Термиз туманида 2022-2026 йилларда ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жадал ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан амалий таклифлар бўйича саволнома 1. Қишлоқ хўжалиги йўналишларини ривожлантириш: 1.1. Сув таъминоти яхши ерларда пахта-ғалла майдонларини қисқартириб, 30 минг гектар ер участкаларини аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиш (туманлар кесимида). Қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йилга фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага бериш юзасидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан биргаликда туманлар кесимида таклифлар тайёрланди. Жумладан, туман бўйича 4782 нафар фуқаролардан 640 нафарига 96 гектар майдонда деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер ажратиш таклифи берилди. Ушбу ер майдонлари 7 нафар қишлоқ хўжалиги корхоналарига қарашли ерлардан бўлиб, 10 контур бирлигидан иборат. Жами 96 гектар ер майдони ғалла ва бошқа экинлардан бўшаган майдонлардан иборат. Ушбу ажратиладиган майдонлар 1-сектор худудида 172 фуқарога 25.8 гектар, 2-сектор худудида 181 фуқарога 27.2 гектар, 3-сектор худудида 260 фуқарога 39 гектар, 4-сектор худудида 27 фуқарога 4 гектар, ер майдонларидан иборат. Туманлар кесимида ер ажратиш бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман кадастр агентлиги бўлими бошлиғи, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан имзоланиб, туман ҳокими томонидан тасдиқланган ҳолда таклифлар берилди., Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишлар 2022-2026 йиллар мобайнида ҳам узлуксиз амалга оширилиб, ҳар йили заҳирага қайтган қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобидан берилиши таъминланади. 1.2. Аҳолига томорқа ерларига тўлиқ экин экишни ўргатиш, уларни уруғлик, ўғит, сув ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, маҳсулотни харид қилиш, сақлаш, ташиш тизимини йўлга қўйиш, шу жумладан “Томорқа хизмати” корхоналари фаолиятини ривожлантириш. 2021 йил ҳосили учун жорий йилнинг август-сентябр ойларида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларга 305 гектар (шундан 228 гектарга пиёз ва 77 гектарга саримсоқ пиёз) майдонида экинларни экиш белгилаб олиниб, 239,1 гектар (шундан 179,5 гектарга пиёз ва 59,5 гектарга саримсоқ пиёз) майдонида экинларни экилиши таъминланди. Туманда аҳолига ажратилган томорқа ер участкаларнинг хатлов якуни бўйича бугунги кунда 24836 нафар томорқа ер эгаларига жами 3555 гектар (шундан 14766 нафарга 2156 гектар қўшимча дала томорқа) экин ер майдонлари бириктирилиб берилган. Жорий йил баҳорида тумандаги деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидаги 3241 гектар ер майдонларига баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши режалаштирилди. Шундан 824 гектар сабзавот экинлари, 293 гектар картошка, 120 гектар полиз экинлари, 48 гектар дуккакли экинлар, 1957 гектарига бошқа экинлар. Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларга экилган эртаки экинлардан, дастлабки ҳисобга кўра 31460 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши белгиланди. Шундан экин турлари бўйича: картошка 5850 тонна, сабзавот 15154 тонна, полиз 2098 тонна, дуккакли 72 тонна, бошқа маҳсулотларлар 8285 тонна. Аҳоли томорқаларига эктирилган тўқсонбости ва эртаки (буғдой, картошка ва бошқалар) экинлардан бўшайдиган 2504 гектар томорқа ер майдонларига ўртаки (такрорий) экинлар экилиши белгиланди, жумладан, 599 гектарга сабзавот, 20 гектарга дуккакли, 1884 гектарга гектар бошқа турдаги экинлар экилиши белгиланди. Экилган такрорий (ўртаки) экинлардан дастлабки ҳисоб-қитобларга кўра 19712 тонна маҳсулот олиниши режалаштирилди, жумладан 7595 тонна сабзавот, 23 тонна дуккакли, 6219 тонна озуқа экинлар, 5876 тонна бошқа турдаги экинлардан олинадиган хосил. 2022 йил ҳосили учун жорий йилнинг август-сентябр ойларида вилоят туманларида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларга 305 гектар (шундан 228 гектарга пиёз ва 77 гектарга саримсоқ пиёз) майдонида экинларни экиш белгиланган. Ушбу экинларни экилиши натижасида 5094 тонна (3875 тонна пиёз ва 1219 тонна саримсок пиёз) ҳосил олиниши белгилаб олинди. Туман бўйича аҳоли томорқаларига эртаки экинларни экиш 2022 йилда 3182 га, 2023 йилда 3287 га, 2024 йилда 3389 га, 2025 йилда 3484 га, 2026 йилда 3585 га майдонга экилиши белгиланган. Эртаки экилган майдондан ҳосил прогнози 2022 йилда 31460 тонна, 2023 йилда 32560 тонна, 2024 йилда 33680 тонна, 2025 йилда 34790 тонна, 2026 йилда 35800 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Download 25.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling