Тест саволлар жавоби


-бўлим. Ахборот хавфсизлиги ҳақида умумий тушунчалар


Download 2.88 Mb.
bet12/13
Sana11.11.2023
Hajmi2.88 Mb.
#1766792
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2 5255703715783902501

10-бўлим. Ахборот хавфсизлиги ҳақида умумий тушунчалар

1. Компьютерга зарар етказувчи хамда ўз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга бўлган компьютер дастурлари кўриниши қандай номланади?

  1. Дастур коди

  2. Компьютер вируси

  3. Тизим ҳатолиги

  4. Драйвер

  5. Макрос


2.Қабул қилиш хохиши бўлмаган шахсларга тижорат, сиёсий ва реклама кўринишидаги хабарларни (ахборотларни) оммавий тарқатилиши қандай номланади?

  1. Спам

  2. Антиреклама

  3. Реклама

  4. Макрос

  5. SMS хабарлар


3.Узоқлашган ва локал ҳисоблаш тизим назоратини қўлга олиш (ўз ҳуқуқини ошириш) ёки уни турғунлигини бузиш хамда хизмат қилиш қобилиятини издан чиқариш мақсадидаги харакатлар нима деб аталади?

  1. Хакер хужуми

  2. Вирус тарқатиш

  3. Маълумотларни йўқотиш

  4. Маълумотлар нусхасини олиш

  5. Ахборотларни кўринишини ўзгартириш


4. Ахборотларни ўтказишда уларни назорат қилувчи ва фильтрловчи аппарат ва дастурий воситалар мажмуаси қандай номланади?

  1. Тармоқлараро экран

  2. Назоратчи

  3. Маршрутизатор

  4. Тақсимлагич

  5. Блокиратор


5. Компьютер вируслари ва зарар етказувчи дастурларни топиш хамда зарар етказилган файлларни тикловчи, файл ва дастурларни профилактика қилувчи дастур қандай номланади?

  1. Тўсиқловчи

  2. Антивирус

  3. Тармоқлараро экран

  4. Назоратчи

  5. Тахлилловчи


6.Фойдаланувчининг логин ва пароллари, маҳфий маълумотларидан фойдаланиш мақсадидаги интернет-фирибгарлик қандай номланади?

  1. Хакер хужуми

  2. Вирус тарқатиш

  3. Маълумотларни йўқотиш

  4. Фишинг

  5. Ахборотларни кўринишини ўзгартириш


7. Ахборотлар ёки уларни қайта ишлаш воситаларининг тўғирилиги, очиқлиги, яхлитлиги ва махфийлигини қўллаб-қувватлашга эришиш билан боғлиқ бўлган аспектлар қандай номланади?

  1. Хавфсизлик сиёсати

  2. Алоқа каналларини ҳимоялаш

  3. Ахборот хавфсизлиги 

  4. Тизим хавфсизлигини бошқариш

  5. Рухсатларни назорат қилиш воситалари


8. Электрон ҳужжатдаги имзо нима деб аталади?

  1. Шифрлаш имзоси

  2. Криптографик имзо

  3. Ахборотни криптографик ҳимоялаш имзоси

  4. Оддий имзо

  5. Электрон рақамли имзо


9. Электрон рақамли имзони яратган ва рўйхатга олиш Маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс ким?

  1. Ахборот эгаси

  2. Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси

  3. Электрон рақамли имзо очиқ калити эгаси

  4. Имзо эгаси

  5. Кодланган ахборот эгаси


10. Электрон рақамли имзони яратишга мўлжалланган калит нима деб аталади?

  1. Шифрлаш воситаси

  2. Электрон рақамли имзо очиқ калити

  3. Электрон рақамли имзо ёпиқ калити

  4. Кодлаш воситаси

  5. Электрон рақамли имзо


11. Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун мўлжалланган ва ахборот тизимининг барча фойдаланувчилари эркин фойдаланиши мумкин бўлган калит нима деб аталади?

  1. Шифрлаш воситалари

  2. Электрон рақамли имзо очиқ калити

  3. Электрон рақамли имзо ёпиқ калити

  4. Кодлаш воситалари

  5. Электрон рақамли имзо

12. «UZ-CERT» нима?



  1. Компьютер инцидентларига зудлик билан жавоб бериш хизмати.

  2. АКТ соҳасидаги маркетинг тадқиқотлари хизмати.

  3. Фойдаланувчилар компьютерларини муҳофазасини кучайтириш хизмати.

  4. Очиқ калитлар миллий инфраструктураси.

  5. АКТ соҳаси бўйича ҳар йили ўтказиладиган анжуман.

13. «СПАМ» нима?



  1. Мақбул бўлмаган хатлар.

  2. Ахборотларни сўралмаган ҳолларда аноним тарзда тарқатилиши.

  3. Рекламаларни сўралмаган ҳолларда тарқатилиши.

  4. Ахборотни оммавий тарқалиши.

  5. Барча жавоблар тўғри.

14. Сизнинг компьютерингизга вируслар ва/ёки зарарланган файллар қандай қилиб тушиб қолиши мумкинлигин кўрсатинг?



  1. Электрон почта орқали.

  2. USB флэш қурилмаси, CD/DVD диск ва бошқа ахборот ташувчи қурилмалар орқали.

  3. Тармоқ орқали ташкилотдаги бошқа ходим компьютеридан.

  4. Интернет тармоғига антивирус дастурлари, файрвол ёки вирусдан ҳимояловчи бошқа дастурлардан фойдаланмаган ҳолда уланиш оқибатида.

  5. Барча жавоблар тўғри.

15. AVP «Лаборатории Касперского», NOD 32, Doctor Web, McAfee дастурлари қандай дастурлар турига киради?



  1. Офис иловалари.

  2. Антивирус дастурлари.

  3. Интернет тармоғига уланиш дастурлари.

  4. Администратор номидан юкланадиган дастурлар.

  5. Электрон хужжатлар алмашишда қўлланиладиган дастурлар.

16. Фойдаланувчи иш жойида бўлмаган пайтда унинг компьютерини ҳимоялаш мумкин бўлган усулни кўрсатинг:



  1. Экран заставкаси ёрдамида

  2. Интернетни узиб қўйиш

  3. Тармоқ администратори ёрдамида

  4. Компьютерни ўчириб қўйиш

  5. Тўғри жавоб йўқ

17. WinRAR дастури ёрдамида файл ёки папкаларни архивлаш жараёнида уларга парол қўйиш мумкинми?



  1. Йўқ

  2. Ҳа

  3. WinRAR дастурида бундай амал мавжуд эмас

  4. Объектларни архивлаш вақтида уларга парол ўрнатиш мумкин эмас

  5. Тўғри жавоб йўқ



Download 2.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling