“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тартиби ва методикаси(ижтимоий профилактика) бўйича
тест саволлари
1-ВАРИАНТ
1-МАВЗУ:
1. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс деганда қуйидагилардан қайси бири тушунилади?
А) ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс
2. Ижтимоий профилактика тушунчасига берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
А) ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини манзилли ҳал этишга қаратилган якка тартибдаги ташкилий, ҳуқуқий, психологик, тиббий ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш чоралари мажмуидир
3.Ижтимоий профилактика объектига қандай чора-тадбирлар йўналтирилади?
А) ижтимоий мазмундаги профилактик чора-тадбирлар
4. Ижтимоий профилактика объектларига кимлар киради?
Б) ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар
5. Ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар тоифасини кўрсатинг?
В) боқувчиси ва қаровчиси бўлмаган 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар
5. Маҳалла даражасида ижтимоий профилактика объектларига нисбатан ижтимоий профилактика чораларини қўллаш ва мониторинг қилиш кимлар томонидан амалга оширилади?
Г) маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори
6. Туман (шаҳар) миқёсида маҳалла раиси, профилактика (катта) инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг ижтимоий профилактика соҳасидаги фаолияти қайси орган томонидан ягона ёндашув асосида ташкил этилади?
А) туман (шаҳар) ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари
7. Республика миқёсида ижтимоий профилактика объектларига нисбатан ижтимоий профилактика чораларини қўллаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тегишлигича кўра кимлар томонидан амалга оширилади?
Б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |