ТЕСТ САВОЛЛАРИ:
1. “Давлат функцияси” тушунчасига тўғри таъриф берилган қаторни топинг?
А) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
B) давлатнинг ҳуқуқи ижодкорлиги фаолияти;
С) давлатнинг вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
D) тўғри жавоб берилмаган.
2. “Функция” тушунчасига тўғри таъриф берилган қаторни топинг?
А) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) ваколат доирасидан келиб чиқувчи фаолият;
D) барчаси тўғри.
3. Мақсад бу....?
А) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) тўғри жавоб берилмаган;
D) муайян давлатнинг тараққиётидаги кейинги босқичда эришмоқчи бўлган ҳолати.
4. Вазифа бу....?
А) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) тўғри жавоб берилмаган;
D) мақсадга эришиш учун ҳал этилиши лозим бўлган масалалар.
5. Давлатнинг ички функциялари бу....?
А) давлатнинг ички вазифаларини ечишга йўналтирилган фаолият бўлиб, давлатнинг жамиятга таъсирининг фаоллик даражасини кўрсатади;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этаётган давлат, давлатлараро миқёсдаги вазифаларни хал қилиш билан боғлиқдир;
D) тўғри жавоб берилмаган.
6. Давлатнинг ташқи функциялари бу....?
А) давлатнинг ички вазифаларини ечишга йўналтирилган фаолият бўлиб, давлатнинг жамиятга таъсирининг фаоллик даражасини кўрсатади;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этаётган давлат, давлатлараро миқёсдаги вазифаларни хал қилиш билан боғлиқдир;
D) тўғри жавоб берилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |