Тест саволлари мазмуни ва шаклига қЎйиладиган талаблар


Download 173.89 Kb.
bet1/2
Sana09.03.2023
Hajmi173.89 Kb.
#1255135
  1   2
Bog'liq
Тест саволлари мазмуни ва шаклига қўйиладиган талаблар


ТЕСТ САВОЛЛАРИ МАЗМУНИ ВА ШАКЛИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



  1. Ҳар бир тест топшириғи тегишли таълим тури бўйича Малака талаби ва ўқув дастури асосида тузилиши шарт.

  2. Тест саволи илмий асосланган маълумотлар асосида тузилиши зарур.

  3. Тест саволлари ўқитилаётган барча тилларда тузилади, бунда таълим ўзбек тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун лотин алифбосида бўлиши шарт.

  4. Тест топшириғи учта қийинлик даражаси асосида умумий саволлар сонига нисбатан тенг тақсимланган миқдорда тузилиши ва ҳар бир топшириқнинг қийинлик даражаси топшириқ паспортида кўрсатилиши керак:

1-даража Осон (1) – тестдан ўтувчининг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, унча мураккаб бўлмаган бир ҳодиса ёки қонуниятни билишни талаб қилувчи даража;
2-даража Ўртача қийин (2) – тестдан ўтувчидан таҳлил қила олишни, икки-уч қоидани ёки қонуниятни бир вақтда қўллай билиш натижасида тўғри хулосага келишни талаб қилувчи даража;
3-даража Қийин (3) – жараённи прогноз қилишда тестдан ўтувчининг тўғри жавобни топиш учун зарур бўлган ҳодиса ва қонуниятларни таҳлил қила олиш қобилиятини талаб қилувчи даража.

  1. Ҳар бир тест саволи бирор-бир ягона мақсадни кўзда тутган ҳолда тузилиши лозим.

  2. Тест саволи аниқ, лўнда, қисқа ифодаланган бўлиши, унда зарурий маълумотлар келтирилиши, кераксиз, ортиқча маълумотлар ишлатилмаслиги, шунингдек, савол икки хил тушунилмаслиги керак.

  3. Тест саволида тўғри жавобни топишга ёрдам берувчи сўз ва иборалар ишлатилмаслиги лозим.

  1. Тест саволининг тўртта жавоби бўлиб, улардан фақат биттаси мутлақ тўғри бўлиши керак.

  2. Тўғри жавоблар ҳам, нотўғри жавоблар ҳам битта мавзу доирасида бўлиши шарт ва улар шакл жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлиши, тўғри жавоб шаклан ажралиб турмаслиги керак.

  3. Тест саволининг муқобил жавоб вариантларини тузишда тўғри жавобни топишга ёрдам берадиган сўз ва иборалар ишлатилмаслиги зарур.

  4. Тест саволининг нотўғри жавоблари асосли равишда танланиши керак.

  5. Тест саволининг муқобил жавоблари орасида «тўғри жавоб йўқ», «тўғри жавоб
    А ва В», «В ва D» каби иборалар ишлатилмаслиги шарт.

  6. Тест саволларини киритишда орфографик ва пунктуацион хатоликларга йўл қўйилмаслигига эътибор берилиши лозим.

  7. Тест саволлари қуйидагича жадвал шаклида тайёрланиши лозим. Бунда биринчи устун савол номери, иккинчи устун савол матни, кейинги устунлар мос равишда вариантлар.



Download 173.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling