Судланганлик ҳақида маълумотнома олиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун кимлар мурожаат қилишлари мумкин?
ариза берувчининг фақат ўзлари;
ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари;
ариза берувчи ёки ариза берувчининг номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи учинчи шахслар;
барча жавоблар тўғри.
Судланганлик ҳақида маълумотнома олиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун қанча миқдорда миқдорида йиғим ундирилади?
йиғим ундирилмайди;
БҲМнинг 3 фоизи;
БҲМнинг 5 фоизи;
БҲМнинг 10 фоизи.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 апрелдаги 797-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентига асосан, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш борасидаги ваколатли орган қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркалари;
туман (шаҳар) Ички ишлар бўлимларининг Манзил-маълумот бюролари;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги манзил-маълумот бюролари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор-маълумотлар бошқармаси.
Манзил-маълумот ахборотларини олиш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун кимлар мурожаат қилишлари мумкин?
ариза берувчи фақат ўзлари;
ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари;
ариза берувчи ва ариза берувчининг номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи учинчи шахслар;
барча жавоблар тўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |