8. Хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш кимлар томонидан амалга оширилади?
а) уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган адвокатлар
b) уларнинг юридик хизматлари
с) шартнома асосида жалб этилган адвокатлар
d) тўғри жавоб мавжуд эмас.
9. Шартнома мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслик қандай жавобгарликларга сабаб бўлади?
а) фуқаровий (шартномавий) ва маъмурий жавобгарлик
b) маъмурий ва жиноий жавобгарлик
с) фуқаровий (шартномавий), маъмурий ва жиноий жавобгарлик
d) фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик.
10. Шартномавий муносабатда “форс-мажор” ҳолатлари нимани ифодалайди !
а) жариманинг бир тури
b) шартноманинг бир тури
с) Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, уни айбсиз деб топилиши жараёни
d) мажбурият бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қоплаш усули.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 апрелдаги 797-сонли қарори билан қайси соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш тартиблари белгиланган?
болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари;
ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари;
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари;
архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 апрелдаги 797-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентлар билан тартибга солинган давлат хизматлари тўғри ва тўлиқ кўрсатилган жавобни белгиланг.
манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш, судланганлик ҳақида маълумотнома бериш, оилавий аҳвол тўғрисида маълумотнома бериш;
судланганлик ҳақида маълумотнома бериш, шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш;
манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш, судланганлик ҳақида маълумотнома бериш;
судланганлик ҳақида маълумотнома бериш, шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 апрелдаги 797-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентига асосан, судланганфлик ҳақида маълумотнома бериш борасидаги ваколатли орган қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари;
туман (шаҳар) Ички ишлар бўлимларининг Тезкор-маълумотлар шўъбалари;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |