1. “Темир дафтар”ни юритилиши бўйича масъул ҳисобланган ташкилот номи қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
а) Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги;
в) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;
с) Молия вазирлиги;
д) Адлия вазирлиги.
2. “Темир дафтар”ни юритиш бўйича масъул лавозим номи қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
а) Фуқаролар йиғинлари раисларининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари;
в) Маҳаллий ҳоким ёрдамчилари;
с) Сектор котиби;
д) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи раҳбари.
3. Қуйидаги тоифалардан қайси бири белгиланган тартибга кўра “Темир дафтар”га кирувчи оилалар ҳисобланади?
а) нотинч оилалар;
в) коммунал хизматлардан қарздорлиги юқори бўлган оилалар;
с) оғир ҳудудларда яшаётган оилалар;
д) ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар.
4. Қуйидагилардан қайси бир тоифадаги оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилади?
а) МФЙ раисининг тавсияси асосидаги оилалар;
в) даромад манбаига эга бўлган оилалар;
с) сектор раҳбарининг тавсияси асосидаги оилалар;
д) суғурталанган оилалар.
5. “Темир дафтар”дан чиқарилган оилалар сектор штаблари томонидан неча кун ичида хабардор қилинади?
а) 3 кун ичида хабардор қилинади; в) 5 кун ичида хабардор қилинади;
с) 6 кун ичида хабардор қилинади; д) 8 кун ичида хабардор қилинади.
6. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Аёллар дафтари”ни юритилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг қайси Қарорига асосан масъул ҳисобланади?
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарорига биноан;
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 210-сонли қарорига биноан;
с) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорига биноан;
д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарорига биноан.
Do'stlaringiz bilan baham: |