3. Ишсизларга касбга ўқитиш даврида стипендия неча ҳафта тўланади?
а) 13 календарь ҳафтагача; б) 26 календарь ҳафтагача;
в) 30 календарь ҳафтагача; г) 10 календарь ҳафтагача.
4. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ҳар бир фуқарога қанча миқдорда иш ҳақи тўланади?
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 2 бараваригача;
б) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача;
в) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан 2 баробаригача;
г) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача.
5. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари қанча муддатга ташкил этилади?
а) икки ҳафтадан кам бўлмаган, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга;
б) икки ойдан кам бўлмаган, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга;
в) уч ойдан кўп бўлмаган муддатга;
г) олти ойдан кўп бўлмаган муддатга.
6. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ишсиз шахсларга қанча миқдорда субсидия маблағлари ажратилади?
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;
б) базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;
в) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача;
г) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 бараваригача.
7. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг қанча муддат мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия ажратилади?
а) дастлабки олти ой мобайнида; б) дастлабки икки ой мобайнида;
в) дастлабки уч ой мобайнида; г) дастлабки бир ой мобайнида.
8. Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш, малакасини ошириш тизимидаги харажатлар қайси жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади?
а) “Аёллар дафтари” жамғармаси; б) “Ёшлар дафтари” жамғармаси;
в) Ўзбекистон республикаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;
г) “Темир дафтар” жамғармаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |