22. Қуйидаги шахслардан қайси бири янги Конституция лойиҳасига кўра икки муддатдан ортиқ сайланиши (тайинланиши) мумкин эмас.
А) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, раис ўринбосари, Бош прокурор
Б) Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат раиси, ҳокимлар
С) барча жавоблар тўғри
23. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёки улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид қарорлар қабул қилган, шунингдек давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро этувчи органлари ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юзага келган тақдирда ......................... .
А) маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари тарқатиб юборилиши мумкин
Б) ҳоким ва Кенгаш раисига ишончсизлик вотуми эълон қилиниши мумкин
С) иккала жавоб ҳам тўғри
24. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида сенаторлар ва депутатлар умумий сонининг камида ................... қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.
Нуқталар ўрнини Янги Конституция лойиҳасидан келиб чиқиб тўлдиринг.
А) учдан икки
Б) учдан бир
С) ярмидан кўпи
25. Янги Конституция лойиҳасига кўра Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш қайси органнинг ваколатига киради?
А) Президент
Б) Сенат
С) Вазирлар Маҳкамаси
26. Янги Конституция лойиҳасининг 50-моддасига асосан ....................... бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.
А) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Б) Давлат
С) Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги
27. Янги Конституция лойиҳасининг 61-моддасига кўра .................... Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт.
А) Фуқаролар
Б) Давлат
С) иккала жавоб ҳам тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |