Test xalqaro moliya bozorining segmenti bo'lib undagi operatsiyalar yevroda amalga oshiriladi bu nima


Халқаро ҳисоб-китоблар банки. Халқаро валюта фонди ва бошқалар


Download 28.79 Kb.
bet6/7
Sana28.01.2023
Hajmi28.79 Kb.
#1135101
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
moliya test

Халқаро ҳисоб-китоблар банки. Халқаро валюта фонди ва бошқалар.



5-савол баёни. Бугунги кунда кўплаб халқаро молиявий ташкилотлар мавжуд. Уларнинг ваколати турли давлат ҳукуматлари молиявий сиёсатини мувофиқлаштиришдан иборат. Бундай халқаро молиявий ташкилотлар ичида энг муҳими Базелда (Швейцария) жойлашган Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS – Bank for International Settlements) ҳисобланади. Унинг вазифаси барча мамлакатлардаги банк қоидаларининг максимал ўхшашлигини таъминлашдан иборат. Ундан ташқари, халқаро молия бозорида яна икки халқаро молиявий ташкилот фаолият юритади. Уларнинг мақсади – савдо ва молия фаолиятини рағбатлантиришдан иборат. Булар: Халқаро валюта фонди (ХВФ) (IMF – International Monetary Rupd) ва Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки, ёки Дунё банки (International Bank for Reconstruction and Development, World bank). ХВФ унга аъзо бўлган давлатлар иқтисодий ва молиявий шароитларининг ўзгаришини кузатади, техник ёрдам кўрсатади, халқаро савдо ва молия операциялари қоидаларини ишлаб чиқади, халқаро иқтисодиётнинг турли масалалари бўйича маслаҳат беради, айрим аъзо давлатлар тўлов балансини тўғрилаб олишлари учун ресурслар тақдим қилади ва ҳ.к.
Дунё банки ривожланаётган давлатларда турли инвестицион лойиҳаларни молиялаштиради. У ривожланган давлатларда облигациялар сотуви орқали капитални жалб этади ва шундан сўнг уни муайян мезонларга жавоб берувчи ва бирор-бир давлатнинг иқтисодиётини ривожлантиришга йўнал-тирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун қарзга беради.
Халқаро валюта фонди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг ихтисослашган бўлинмаси ҳисобланади. Ушбу ташкилотнинг 1944 йил 22 июлда валюта-молия масалаларига бағишлаб ўтказилган Бреттон-Вудс конференциясида Халқаро валюта фонди хартиясининг асослари ишлаб чиқилди. 1945 йил 27 декабрда эса хартиянинг мақбул варианти 29 та давлат томонидан имзоланди. Шу боис ўша сана Халқаро валюта фонди расман ташкил топган кун сифатида тарих саҳифаларига муҳрланди. Фонд эса аъзо давлатлар ўртасида валюта-кредит муносабатларини тартибга солиб туриш ва уларга тўлов балансининг тақчиллиги билан боғлиқ валютавий қийинчиликлар пайтида чет эл валютасида қисқа ва ўрта муддатли кредитлар бериш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатувчи ҳукуматлараро ташкилотга айланди.

2019 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида сув таъминоти ва оқова сув
иншоотлари объектларини қуриш ва реконструция қилиш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР



Download 28.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling