Test xalqaro moliya bozorining segmenti bo'lib undagi operatsiyalar yevroda amalga oshiriladi bu nima
Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари
Download 28.79 Kb.
|
moliya test
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хусусий банк ва молия институтларининг мажбуриятлари
Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари
мустақил равишда ўз фаолиятини амалга оширишга ҳамда банк хизматлари ва молиявий хизматлар кўрсатишга; банк хизматлари ва молиявий хизматлар бозорида ривожланиш стратегиясини ҳамда иштирок этиш дастурларини танлашга; ўз фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга ва уни таъсис ҳужжатларига мувофиқ ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга; белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Хусусий банк ва молия институтлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Хусусий банк ва молия институтларининг мажбуриятлари ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши; меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши; меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши; рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши; жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги ҳақида қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши; бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиш талабларига риоя этиши; ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт. Хусусий банк ва молия институтлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин. Молиявий хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ тўлаш миқдори хусусий банк ва молия институтлари томонидан мустақил белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Хусусий банк ва молия институтлари барча харажатларнинг, шу жумладан таъсис ҳужжатларида белгиланган харажатларнинг ўрни қопланганидан, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно. Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 3-савол баёни. Модомики, давлат қонун яратувчи ва уларнинг бажарилишини назорат қилувчи орган ҳисобланар экан, у молиявий тизимни тартибга солиш бўйича тўлиқ жавобгардир. Дунёнинг энг тараққий этган мамлакатларидан бири бўлган АҚШда ҳам, бошқа давлатларда ҳам молиявий тизимни тартибга солиш бўйича баъзи масалаларни бажариш маълум бир молиявий сектор қатнашчилари ассоциацияси ёки фонд биржаларига ўхшаш хусусий сектор муассасаларининг ваколатига ўтказилади. Жумладан, АҚШда қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссия (SEC – Securities Exchange Commission)ташкил этилган. Худди шундай Комиссия, хусусан, Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Унинг асосий вазифаси ҳар бир янги қимматли қоғозларни оммавий чиқаришда фирмалар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган улар фаолияти тўғрисидаги маълумот ҳажмига бўлган аниқ талабларни ишлаб чиқишдан иборат. Бошқа давлатларда ҳам шу каби тартибга солувчи органлар мавжуд. Бироқ, давлат молиявий тизимни тартибга солувчи орган ролини ўйнагани билан бир қаторда, у мазкур тизимдан ўз сиёсатининг бошқа мақсадларига эришиш учун фойдаланади. Мисол тариқасида ҳукуматнинг пул-кредит сиёсатини иқтисодий ўсиш ёки бандлик соҳасидаги турли умуммиллий вазифаларнинг бажарилиши учун фойдаланишини келтириш мумкин. Кейинги ўринларда биз у ёки бу молиявий тизим соҳасини тартибга солувчи ёхуд бошқа иқтисодий мақсадларга етишиш учун ушбу тизимни асосий инструмент (восита) тариқасида ишлатадиган баъзи давлат ташкилотлари тўғрисида сўз юритамиз. Марказий банклар – бу асосий функцияси молиявий бозорнинг маълум параметрларига, масалан, муомаладаги пул миқдорига таъсир этиш орқали давлат сиёсати вазифаларини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат бўлган молиявий воситачилардир. Марказий банклар фаолияти баъзи давлатларда давлат ижроия органларининг бевосита назорати остида бўлса, бошқа давлатларда улар маълум даражада автономлик (мустақиллик)ка эгадирлар1. Банк маълум бир давлатнинг марказий банки эканлигини кўпинча унинг номига қараб билиб олиш мумкин: Bank of England, Bank of Japan, Банк России ва ҳоказо. Бироқ, масалан, марказий банк АҚШда Federal Reserve System (Федерал заҳира тизими), Германияда эса Bundesbank деб аталади. Марказий банк одатда давлат тўлов тизимининг юраги ҳисобланади. У давлатни миллий валюта билан таъминлайди ва банклараро ҳисоб-китоблар тизими унинг бошқарувида бўлади. Тўлов тизими самарали бўлиши учун инфляция даражаси камида ўртача бўлиши2 ва буни марказий банклар ўзларининг асосий вазифаси деб кўришлари шарт. Бироқ, кўп давлатларда улардан аҳолининг тўлиқ бандлигини ҳамда давлат иқтисодий ўсишини таъминлаш каби мақсадларга эришишга йўналтирилган ҳаракатларни кутишади. Бундай давлатларда марказий банкларга кўпинча бир-бири билан низоли мақсадларни баланс (мувозанат)га келтириш: нархлар барқарорлигини ва аҳолининг тўлиқ бандлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўришига тўғри келади. Download 28.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling