Test xalqaro moliya bozorining segmenti bo'lib undagi operatsiyalar yevroda amalga oshiriladi bu nima


Минтақавий ва бутундунёвий молиявий ташкилотлар


Download 28.79 Kb.
bet5/7
Sana28.01.2023
Hajmi28.79 Kb.
#1135101
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
moliya test

Минтақавий ва бутундунёвий молиявий ташкилотлар.



4-савол баёни. Халқаро валюта-кредит ва молия муносабатларининг институционал тузилиши кўплаб халқаро ташкилотларни ўз ичига олади. Баъзилари катта ваколатлар ва ресурсларга эга бўлгани боис халқаро валюта-кредит ва молия муносабатларини бир маромга солиб туради.
Айримлари ўзида ҳукуматлараро муҳокама этиш учун форум сифатида, валюта ва кредит-молия сиёсати бўйича тавсиялар ва консенсус ишлаб чиқади. Бошқалари эса, ахборот йиғиш ҳамда муҳим валюта-кредит ва молия муаммолари билан шуғулланиб, иқтисодни статистик ва илмий-тадқиқот нашрлари билан таъминлайди. Маълум қисми юқорида қайд этилган вазифаларнинг барчасини бажаради.
Дунё миқёсидаги валюта-кредит ва молия ташкилотларини шартли равишда халқаро молия институтлари деб аташ мумкин. Уларни битта эзгу мақсад – мураккабликларга ва қарама-қаршиликларга тўла жаҳон хўжалигининг барқарорлиги ҳамда бутунлигини таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш ғояси бирлаштиради.
Жаҳон молиявий ресурслар бозорини барқарорлаштириш ва халқаро капитал ҳаракатини рағбатлантириш ниятида талай халқаро ва ҳудудий молиявий ташкилотлар ташкил этилган.
Халқаро молия институтлари жаҳон иқтисодиёти ва халқаро молия муносабатларини барқарорлаштириш мақсадида жаҳон ҳамжамиятининг ҳаракатларини бирлаштиришга, валюта ва кредит-молия муносабатларини давлатлараро тартибга солишни амалга оширишга, жаҳон валюта ва кредит-молия сиёсати тактикаси ва стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (қисқача – Жаҳон банки) эса Халқаро валюта фонди билан бир вақтда тузилган дастлабки давлатлараро инвестиция институти ҳисобланади. У 1945 йили АҚШда бўлиб ўтган Бреттон Вудс конференциясида 45 та давлат вакиллари келишуви асосида таъсис этилди. Ҳам муассаса ҳақидаги битим, ҳам унинг низоми бўлмиш ҳужжат ўша йил 27 декабрдан эътиборан расман кучга кирди. Орадан олти ой ўтгач, банк ўз фаолиятини бошлади. Унинг асосий мақсади атроф-муҳитга зарар етказмай, иқтисодий ривожланишга эришишга, аҳолининг барча қатламларига уларнинг манфаатларига мос ёрдам кўрсатишга, янги имкониятлар яратиш ва умид уйғотишга, камбағаллик кўламини қисқартиришга қаратилган. Асосий вазифалари эса қашшоқлик ва очликка барҳам бериш, ҳамма учун бошланғич таълимни таъминлаш, болалар ўлимини камайтириш, спид, саратон ва шу каби касалликларга қарши курашиш, оналикни муҳофаза қилишни яхшилаш, атроф-муҳитга салбий таъсир ўтказмасдан иқтисодий ўсишга эришиш, ривожланишни таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни шакллантириш, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини жорий этиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.
1991 йили Лондонда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унга ҳозир 61 та давлат аъзо. Бундан ташқари, иккита Европа ҳамжамияти ва Европа инвестиция банки молиялаштирувчи ташкилот ҳисобланади. Бош офиси Лондонда жойлашган. Мазкур муассаса иқтисодиёти бозор муносабатига ўтаётган давлатларга хусусий мулкчилик жараёнларини шакллантиришда кўмаклашади. Шубҳасиз, бунда инвестиция муҳим ўрин тутади.
1965 йил ниҳоясида Филиппиннинг Манила шаҳрида 27 та давлат вакиллари иштирокида Осиё тараққиёт банкини таъсис этиш учун конференция чақирилиб, уни тузиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳужжат 1966 йил 22 августдан кучга кирди. Банк ўз кредит фаолиятини 1967 йилдан йўлга қўйди. Бугунги кунда унинг аъзолари 67 тага етган. Шундан 48 таси ҳудудий, 19 таси ҳудудий бўлмаган мамлакатлардир. Банкнинг бош мақсади Осиё ва Узоқ Шарқдаги аъзоларининг иқтисодий тараққиётига ёрдамлашиш, минтақавий ҳамкорликни рағбатлантириш, камбағаллик даражасини пасайтириш, аёлларга жамиятда ўз ўринларини топиб олишларига кўмаклашиш, аҳоли сони кўпайишини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларини ривожлантириш, табиатдан тўғри фойдаланишни таъминлаш каби долзарб масалаларни қамраб олади. Шу асно у ривожланаётган аъзо давлатларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун ўз воситалари орқали кўмаклашиш, лойиҳа ва дастурларни тайёрлашда мутахассислар хизмати орқали ва техник жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, иқтисодий ўсишни таъминлаш учун давлат ва хусусий инвестицияларни рағбатлантиришга доир ишларни амалга оширади.
Ўзбекистон Мустақилликка эришгач, 1992 йили Халқаро валюта фондига, Жаҳон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкларига, 1995 йил эса Осиё тараққиёт банкига аъзо бўлди.
Сирасини айтганда, ҳозир мамлакатимиз кўплаб халқаро молия ташкилотлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоқда. Унинг ҳамкорлари орасида Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди алоҳида мавқега эга.
Табиийки, мамлакатимизнинг узлуксиз макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсишнинг юксак суръатларини таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни изчил амалга ошириб бориш, шунингдек, иқтисодиётни, унинг таянч ва ижтимоий инфратузилмаларини босқичма-босқич модернизациялашни таъминлашга йўналтирилган иқтисодий стратегияси халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликнинг янада жадал ва кенг қулоқ ёйиши учун пухта замин яратади. Иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, инвестиция муҳитини ҳар қачонгидан яхшилаш, миллий манфаатларимиз учун энг қулай тарзда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш, иқтисодий фаоллик даражасини ошириш каби вазифаларнинг нечоғли рўёбга чиқиши эса давлат томонидан олға сурилаётган макроиқтисодий сиёсат самарадорлигига, унинг илмий асосланганлиги ҳамда реал воқеликни ҳисобга олиб ўтказилаётганига боғлиқ.




  1. Download 28.79 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling