7. Ёш теннисчилар жисмоний тайёргарлиги ва ҳаракат аниқлигини баҳоловчи меъёрий тест машқлари
Ёш теннисчиларни тайёрлаш самарадорлиги нафақат уларнинг ёши, жисмоний ва психофункционал имкониятларига қараб машғулот машқлари (юклама)ни беришдан иборат, балки жисмоний ва техник-тактик тайёргарлик динамикасини назорат қилиш ҳамда машғулотлар режасига зарур ӯзгартиришлар киритиш билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Бинобарин, теннис мактабига (тӯгарагига) қабул қилишда болаларни тиббий кӯрикдан ўтказилиши, уларнинг функцияси ва жисмоний жиҳатдан ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлиги (умумий ва махсус жисмоний сифатлари) баҳоланиши лозим. Кейинчалик, кӯп йиллик спорт тайёргарлигининг барча босқичларида қайд этилган кӯрсаткичлар (шу жумладан, техник-тактик кӯрсаткичлар) қандай йӯналишда ӯсиб бораётганлиги баҳоланиб борилади.
Қуйидаги жадвал ва расмларда жисмоний ривожланиш, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик кӯрсаткичлари ҳамда уларнинг тахминий меъёрлари акс эттирилган. Жумладан, 1-жадвалда теннис мактабига энди қабул қилинаётган болаларнинг жисмоний ривожланганлик даражасини белгиловчи кӯрсаткичлар ва уларнинг тахминий меъёрлари берилган. Бу кӯрсаткичларга тана узунлиги (см), вазни (кг), кӯкракни айлана узунлиги (см), ӯпканинг тириклик сиғими (л) кабилар киритилган. Болаларнинг ёши 8 ёшдан 12 ёшгача алоҳида-алоҳида берилган. Меъёрий кӯрсаткичлар 3,4,5 балл деб белгиланган.
2-жадвалда жисмоний тайёргарликни баҳолашга мӯлжалланган назорат тест машқлари ва баллар (3, 4, 5 балл) бӯйича белгиланган тахминий меъёрий кӯрсаткичлар қайд этилган. Назорат машқлари 60 м га югуриш (тезкорлик), 300 м га югуриш (чидамкорлик), бел-қорин-қӯл мушаклари кучи – динамометрия, жойдан туриб узунликка сакраш (см), жойдан туриб вертикал сакраш (см) каби тестларни ӯз ичига олган.
3-жадвалда ёш теннисчилар махсус жисмоний тайёргарлигини баҳоловчи меъёрий машқлар ва норматив кӯрсаткичлар берилган. Меъёрий машқларга 2 Х 11 м га моккисимон югуриш, 6 Х 11 га моккисимон югуриш, жойдан 3 қадам кетма-кет узунликка сакрашлар танлаб олинган.
Бундан ташқари, ёш теннисчилар махсус тезкорлиги, чаққонлиги ҳамда уларнинг ҳаракат (тӯп киритиш, зарба) аниқлигини баҳолаш учун қӯшимча меъёрий тест машқлари тавсия қилинган. Ушбу тест машқларининг тасвирий нусхаси 6, 7, 8, 9 ва 10 расмларда акс эттирилган.
Таъкидлаш жоизки, барча меъёрий тест машқларидан нафақат мувофиқ сифат ва қобилиятларни баҳолаш учун фойдаланиш мумкин, балки улар ёрдамида шу сифат ва қобилиятларни шакллантириш ҳам жуда қӯл келади.
1-жадвал.
Теннис мактабига қабул қилинувчи болаларнинг жисмоний ривожланиши даражаси ва уни баҳолаш мезони.(Г. Кондратьева, А. Шокин, 1975-йил бӯйича)
Do'stlaringiz bilan baham: |