Жисмоний ривожланиш
Download 14.21 Kb.
|
sifatlar -
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний ривожланиш
- Жисмоний тайёргарлик
- Техника
- Портлаш кучи
- Тезкорлик
- Умумий эгилувчанлик
Жисмоний тарбия –педагогик жараён бўлиб, инсон организмини морфологик ва функционал жиҳатдан такомиллаштиришга, унингҳаёти учун муҳим бўлган асосийҳаракат малакасини, маҳоратини, улар билан боғлиқ бўлган билимларни шакллантириш ва яхшилашга қаратилган. Жисмоний ривожланиш - инсон организмининг аста-секинлик билан табиий шароитда шаклланиши – ташқи кўринишини ва харакат фаолиятининг ўзгариши жараёнидир. Жисмоний камолот – бу ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик ва гармоник жисмоний ривожланган, меҳнат ва бошқа соҳалардаги талабларга жавоб бера оладган индивидуал талантининг юқори даражада ривожланганлигини кўрсатади, шахсни ҳар томонлама ривожланиш ва узоқ йиллар соғлигини мустаҳкамлаш қонуни билан муросада бўлади. Жисмоний маданият – жамият аъзолари жисмоний камолотга эришишини мақсадга мувофиқ равишда амалга ошириш учун махсус воситалар, услублар ва шароитларни яратиш ҳамда улардан рационал фойдаланиш бўйича эришилган ютуқларнинг мажмуасидир Спорт тайёргарлиги жисмоний тарбияда махсус йўналишни ифода этади. Бунинг вазифаси инсонни танлаб олинган бирор спорт турида юқори натижаларга эришишни таъминлашдир. Жисмоний тайёргарлик– эришилган ва бирлашган ишчанликни, амалий ҳаракатдаги кўникма ва малакаларни мақсадли фаолиятнинг самарадорлигига таъсир кўрсатиш бўйича ташкил топган жисмоний тайёргарлик натижасидир. Техника- грекча сўз бўлиб, “бажара олиш санъати” деган маънони билдиради. Жисмоний машқ техникаси доим ўзгариб туради ва такомиллашади. Тактика деганда ўйинчиларнинг рақиб устидан ғалаба қозонишга қаратилган индивидуал ва жамоавий ҳаракат-ларини ташкил қилиши, яъни команда футболчиларининг муайян режага биноан айнан шу муайян рақиб билан муваффақиятли кураш олиб боришига имкон берадиган биргаликдаги ҳаракатларини тушуниш керак Куч - бу мушаклар кучланиши оқибатида ташқи қаршиликни енгиш ёки унга қаршилик кўрсатиш қобилиятидир Нисбий куч мутлоқ куч каттилигининг жисм массасига нис-батан муносабати билан, яъни жисмнинг бир кило оғирлигига тўғри келадиган куч катталиги билан баҳоланади. Бу кўрсаткич ҳар хил вазндаги инсонларнинг тайёргарлигини таққослаш учун қулай. Мутлоқ куч инсон кучи потенциалини тавсифлайди ва изометрик тартибда чекланмаган вақтда максимал эркин мушак ҳаракатининг катталиги билан ёки кўтарилган юкнинг энг юқори оғирлиги билан ўлчанади. Портлаш кучи - инсоннинг энг қисқа фурсатда энг катта кучини намоён қилиш қобилияти. Чидамлилик – инсоннинг бирон ҳаракат фаолиятини узоқ вақт давомида унинг самарасини пасайтирмасдан бажариш қобилияти. Тезкорлик бу қисқа вақт оралиғидаги шароитда ҳаракатларнинг бажарилишини таъсдиқловчи инсон хусусиятлари-нинг функционал мажмуаси. Эгилувчанлик - ҳаракат-таянч аппаратининг мажмуавий морфологик хусусияти бўлиб, инсон гавдасининг алоҳида бўғимларидаги бир-бирига нисбатан бўлган ҳаракатдир Чаққонлик – бу бахолаш учун ягона ўлчовга (критерийга) эга бўлмаган мураккаб комплексли фазилатдир.ҳар бир муайянҳолда, шароитга қараб у ёки бу критерийни танлаб оладилар Умумий эгилувчанлик - инсон гавдасининг ҳамма бўғим-ларидаги ҳаракатчанлик бўлиб, юқори амплитудада турли ҳаракатларни бажаришдир. Махсус эгилувчанлик - алоҳида бўғимлардаги жуда катта ҳаракат бўлиб, алоҳида фаолият туридаги талабларга мос келади. Download 14.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling