Қуйидаги маълумотлар асосида ссуда фоизи суммасини аниқланг.
Кредит суммаси - 2500,0 м.с.,
Муддати - 3 ой,
йиллик ссуда фоизи даражаси - 54%.
А.1350,0 минг сўм
В.135,0 минг сўм
С.33,7 минг сўм
Д.337,5 минг сўм
Е.Нотўғри жавоб йўқ.
Кредит деганда:
А.Пул маблағларини қарзга бериш тушунилади
В.Товарларни маълум муддатга қарзга бериш, яъни насияга сотиш тушунилади
С.Пул маблағлари ва товарларни қарзга бериш тушунилади
Д.Пул маблағлари ва товарларни маълум шартларга риоя этган ҳолда қарзга бериш ва уни қарзга олиб ишлатишни билдиради
Е.Нотўғри жавоб йўқ.
Кредит субектлари деганда нима тушунилади?
А.Қарз олувчилар
В.Қарз берувчилар
С.Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, фирмалар, давлат идоралари, банклар, аҳоли ва бошқалар
Д.Қарзга берилган товарлар ва пул маблағлари
Е.Нотўғри жавоб йўқ.
Кредитнинг келиб чиқишига энг асосий сабаб?
А.Ишлаб чиқаришга сарфлашга маблағнинг етишмаслиги
В.Бўш пул маблағларининг мавжудлиги
С.Ссуда фондининг юзага келиш вақти
Д.Ишлаб чиқариш жараёнига маблағларни сарфлаш вақти билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар вақтини ўзаро номувофиқлиги
Е.Нотўғри жавоб йўқ.
Кредитлаш тамойилларидан бири:
А.Режалилик
В.Мақсадлилик
С.Узлуксизлик
Д.Устуворлик
Е.Нотўғри жавоб йўқ.
Кредитлаш тамойилларидан бири:
А.Узлуксизлик
В.Меъёрийлик
С.Рентабеллик
Д.Таъминланганлик
Е.Нотўғри жавоб йўқ.
Қисқа муддатли кредитлар қанча муддатга берилади?
А.Қисқа муддатга
В.12 ойгача
С.1 йилдан 5 йилгача
Д.5 йилдан ортиқ муддатга
Е.Нотўғри жавоб йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |