Тестология – шахснинг турли хил хусусиятларини махсус ишлаб чиқилган тестлар ва уларни талқин қилиш усуллари ёрдамида баҳолаш имкониятларини ўрганувчи фан бўлиб, тестолог


Download 52.31 Kb.
bet1/3
Sana01.05.2023
Hajmi52.31 Kb.
#1418564
  1   2   3
Bog'liq
Termiz davlat universitetining Pedogogika instituti Maktabgacha -fayllar.org


Termiz davlat universitetining Pedogogika instituti Maktabgacha ta`lim fakulteti 21-15-guruh magistrantlarining ta`limda pedagogik o`lchovlar va zamonaviy test texnologiyalari fanidan tayyorlagan taqdimoti

Termiz davlat universitetining Pedagogika instituti Maktabgacha ta`lim fakulteti 21-15-guruh magistrantlarining TA`LIMDA PEDAGOGIK O`LCHOVLAR VA ZAMONAVIY TEST TEXNOLOGIYALARI fanidan tayyorlagan TAQDIMOTI


Mavzu: Testologiya fani atamalarining izohlari
Reja :
Тестология – шахснинг турли хил хусусиятларини махсус ишлаб чиқилган тестлар ва уларни талқин қилиш усуллари ёрдамида баҳолаш имкониятларини ўрганувчи фан бўлиб, тестолог  тестологиянинг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчи мутахассисдир.
Тестология – шахснинг турли хил хусусиятларини махсус ишлаб чиқилган тестлар ва уларни талқин қилиш усуллари ёрдамида баҳолаш имкониятларини ўрганувчи фан бўлиб, тестолог  тестологиянинг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчи мутахассисдир.
Таълимнинг асосий мақсади — ўқувчиларга фанлар бўйича назарий билимлар бериш, амалий кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларда маънавий, ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, дунёқарашларини шакллантириш, кенгайтириш ва ривожлантиришдан иборатдир.
Берилаётган билим, ҳосил қилаётган кўникма ва малакалар қай даражада ўзлаштирилганини аниқлаш ва баҳолаш ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларни аниқлашда эса турли шакл ва усуллардан фойдаланилади. Жумладан, савол ва жавоблар, суҳбат, ёзма ишлар, коллоквиум, семинар, синов, имтиҳонлар ўтказиш ва бошқалар. Юқорида қайд қилинган шакл ва усулларга нисбатан тест топшириқлари асосида синовлар ўтказиш ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда ҳамда баҳолашда анча қулай ва самарали йўллардан бири ҳисобланади.
Тест шаклидаги топшириқ – педагогик ўлчовлар назариясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Мазкур талаблар тест топшириқларини бошқа хилдаги топшириқлардан фарқлаш имкониятини беради.
Тестларнинг тарихий жараёнда пайдо бўлиш вақтини аниқлашга қаратилган ҳар қандай уриниш географларнинг кўплаб ирмоқларга тарқалиб кетадиган катта дарёнинг бошланадиган жойини аниқлашга ўхшаб кетади. Тестлар билан ҳам тахминан шундай ҳолат содир бўлади. Тестларнинг тарихини ўрганиш учун аввалига уларнинг илк ибтидосини излаш керак.
Эрамиздан аввалги учинчи минг йилликда Қадимги Вавилонда ҳаттотларни тайёрлайдиган мактабларнинг битирувчилари учун синовлар ўтказиш анъана бўлган. Ўша даврларда билимлари чуқур ва кенг қамровли деб тан олинган малакали ҳаттот Месопотамия цивилизациясининг марказий фигураларидан ҳисобланар эди; у далаларнинг юзасини ўлчаш, мол-мулкни тақсимлаш, қўшиқ ижро этиш, мусиқий асбобларда куй чалишни билиши зарур бўлган. Синовлар жараёнида унинг матоларни, металларни, ўсимликларни яхши ажрата олиш қобилияти, тўртта арифметик амал, ва албатта, ёзишни билиш малакаларига аҳамият бериларди.

Download 52.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling