Texnik o‘lchashlar asoslari


Ўлчаш воситаларини калибрлашга тақдим этиш


Download 0.88 Mb.
bet125/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Ўлчаш воситаларини калибрлашга тақдим этиш
Ўлчаш воситалари унинг метрологик тасифи белгиланган ҳужжат ва/ёки эксплуатация қилиш ҳужжати билан калибрлашни сўровчи томонидан тақдим қилинади.
Ўлчаш воситасини калибрлашни тасдиқлашни сўровчилар бўлиши мумкин:
- ишлаб чиқариш, таъмир, сотиш, ижарага бериш, шунингдек ўлчаш воситаларини қўллашни амалга оширувчи юридик шахслар, индивидуал тадбиркорлар ва жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари).
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўлчаш воситаларини келтиришни амалга оширувчи чет эллик юридик шахслар шунингдек бошқа юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Сўровчи калибрлаш ўтказишга сўровномада калибрлаш жараёнида керак бўлган ЎВ метрологик тавсифи рўйхатини ва ушбу тавсифларга белгиланган талабларни ёзма равишда ифода этиши керак.
Шунингдек сўровчи конкрет норматив ҳужжат талабларига кўра калибрлашдан ўтган ЎВ мувофиқлигини баҳолашни ўтказишни талаб қилиши мумкин.
Ўлчаш воситаларини калибрлашни ўтказишга сўровнома шакли ушбу стандартнинг А иловасида келтирилган.
Аккредитатланган калибрловчи лабораторияларга мурожаат қилишда сўровчилар ўлчаш воситаларини калибрлаш ўтказишга сўровномаларни сўровномада кўрсатилган ўлчаш воситаларини калибрлашни ўтказишда техник лаёқатлилигини таъминлайдиган аккредитатлаш соҳаси лабораторияларига юборади.
Ўлчаш воситалари калибрлаш ўтказиш учун зарурий барча бутловчи элементлар билан биргаликда ва қайта ишга солинган калибрлашга тақдим этилиши лозим.


13 – мавзу.
Микрометр тузилиши ва ўлчаш усуллари
Режа:
  1. Микрометр тузилиши ва ўлчаш усуллари.


  2. Микрометр кўрсатиш хатосини аниқлаш.


  3. Ишлов берилган деталларни ўлчашда микрометрни ахамияти ва ўлчаш аниқлиги.


Микрометр 0,01мм аниқликда ўлчаш имконини беради. Улар 0-25,25-50, 50-75, 75-100мм ва хоказо ўлчамлар қилиб тайёрланади.

Микрометр скобаси 1 унинг бир томонига қўзғалмас қилиб ўрнатилган товон 2 иккинчи томонига ўрнатилган втулка стебель5 дан иборат. Втулка микрометрлик винт-шпиндель 3 киритилади. Втулкага гилза барабан 6 кийдирилиб унинг айланаси бўйлаб 50 бўлимли нониус даражаланган. Микрометрлик винт қалпоқча ёрдамида барабанга қотирилиб унинг учига тришчотка 7 ўрнатилади. Натижада микрометрлик винт втулка ичида барабан унинг ташқарисида биргаликда бурилади. Ўлчаш вақтида микрометрик винт 50мм ли, 75-100мм лисида 75мм ли ва хоказо стерженлар бўлади.

1) 6б.-расм.


Ўлчовни бажаришдан олдин микрометрнинг кўрсаткичи бошланғич ҳолатга келтирилади. Шу мақсадда 0-25 мм ўлчов оралиққа мўлжалланган микрометрнинг тартарагини соат стрелкасига қарши йўналишда бураб, микровинтни силжитиш йўли билан унинг ўлчов юзаси (1) скобада (3) жойлаш­ган қўзгалмас стержен (2) юзаси билан бириктирилади (3- расм). Бу ҳолатда барабаннинг нул штрихи тананинг бўйпама чизиги бўйлаб мос тушиши ҳамда барабаннинг қия чеккасида тананинг нул штрихи кўриниши керак.
Бошқа турли ўлчов оралиқларга мўлжалланган микрометрларни бошланғич ҳолатга келтириш учун шу ўлчов асбобнинг комплектига кирувчи белгиланган стержен шаклидаги меъёридан фойдаланилади.
Микрометрни нул ҳолатига келтириш жараёнида унинг кўрсаткичи нотўғри бўлса, барабаннинг (4) микровинтга (1) нисбатан ҳолатини ўзгартириш зарур. Бунинг учун стопор (6) ёрдамида микровинт (1) колдирилади. Сўнгра гайкани (7) бўшатиб, барабанни микровинт билан илашишдан чиқазилади, барабан нул холатига келтирилади ва гайка (7) билан қотирилади, стопор (6) бўшатилади ва нул ҳолат қайта текширилади.

Деталларнинг микрометр билан ўлчаётганда унинг ўлчов чизиги детал юзаларининг ташкил этувчиларига нисбатан кўндаланг бўлиши ва унинг марказдан ўтиши шарт. Ўлчаш жараёнида тартаракни (8) айлантириб микровинтни (1) силжитиш йўли билан унинг ўлчов юзасини детал юзасига теккизилади ва ўлчанаётган ўлчамнннг кўрсаткичи олинади. Бунда кўрсаткич қийматининг асосий қисми танадан (бўлиб миқдори - 0,5 мм) ва кўшимчаси эса барабандан (бўлим миқдори - 0,01 мм) олинади.


Микрометрларда микровинт қадами S=0,5мм қабул қилинган. Шунинг учун микровинтнинг бир тўлиқ айланиши барабанни - 0,5 мм силжитади. Барабандаги айланма шкала 50 та бўлимдан иборат бўлгани сабабли, унинг бўлим миқдори 0,01 мм ни ташкил қилади. 


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling