Texnik o‘lchashlar asoslari


Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Download 0.88 Mb.
bet133/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

2. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
  • Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларида маълумотлар деб юритилади) ахолининг ҳаѐти, саломатлиги ва мол – мулки, атроф – муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини химоя қилиш;


  • Фан ва техника тараққиѐти даражасига, шунингдек, ахоли ва ҳалқ хужалигининг эҳтиѐжларига мувофиқ махсулотларининг сифати ҳамда рақобатбардошлилигини ошириш;


  • Ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг техникавий ва иқтисод кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш;


  • Ижтимоий – иқтисодий, илмий – техникавий дастурлар ва лойихаларни амалга ошириш;


  • Табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши, хавф – хатарни олган ҳолда ҳалқ хужалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;


  • Истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш;


  • Мудофаа кобилиятини таъминлаш;


  • Ўлчашларнинг бирлигини таъминлаш;


  • Ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган маҳсулот сифати тўғрисидаги кўрсаткичларини тасдиқлаш.


Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари:


  • Истеъмолчи ва давлатнинг манфаати йўлида маҳсулотнинг сифати ва номларига нисбатан энг макбул талабларни қўйишдан;


  • Давлат, жумхурият фуқаролари ва чет эл эҳтиѐжи учун тайѐрланган маҳсулотга керакли талабларни белгиловчи меъѐрий ҳужжатлар тизимини ва уни ишлаб чиқиш қоидаларини яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш, шунингдек ҳужжатларни назорат қилиш;


  • Стандарт талабларининг саноати ривожланган чет мамлакатларнинг халқаро, минтакавий ва миллий стандартлари талаблари билан уйгунлашувини таъминлаш;


  • Бир – бирига мослилигининг барча (конструкция, электрик, электромагнитли, информацион, дастурли ва бошқалар) турларини шунингдек маҳсулотнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш;


  • Параметрик ва турлар ўлчови қаторларини, таянч конструкцияларни, буюмларнинг конструктив жиҳатдан бир хил қилинган модуллашган блоки таркибий қисмларини аниқлаш ва қўллаш асосида бир хиллаштиришда;


  • Маҳсулот, унинг таркибий қисмлари, буюмлари хом ашѐ ва материалллар кўрсаткичлари ва тавсифининг келишиб олиниши ва боғланиши;


  • Материал ва энергия сигимини камайтириш, кам чикиндисиз технологияларни қўллаш;


  • Маҳсулотнинг эргономик хоссаларига талабларнинг белгиланиши;


  • Метрологик меъѐр, қоида, низом ва талабларнинг белгиланиши;


  • Стандартлаштиришда бўйича халқаро тажрибадан фойдаланишни кенг авж олдириш, мамлакатнинг халқаро ва минтакавий стандартлаштиришда иштирок этишини кучайтириш;


  • Хорижий мамлакатларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг ҳалқ хужалиги эҳтиѐжларини кондира олган холларда унинг халқаро, минтакавий ва миллий стандартларини мамлакат стандартлари ва техникавий шартлари тарикасида тўғридан - тўғри қўллаш тажрибасини кенгайтириш;


  • Технологик жараѐнларга талабларни белгилаш;


  • Маҳсулотни стандартлаштириш ва унинг натижаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш юзасидан ишларни ташкил қилиш;


  • Техника – иқтисодий ахборотни таснифлаш ва кодлаш тизимини яратиш ва жорий қилиш;


  • Синовларни меъѐрий ва техникавий жиҳатдан таъминлаш, маҳсулот сифатини сертификатлаштириш, баҳолаш ва назорат қилиш;


3. Стандартлаштириш соҳасидаги асосий атамалар ва тушунчалар



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling