Texnik tizimlarda axborot texnologiyalari


Берилганларни абстракциялаш


Download 0.58 Mb.
bet2/11
Sana08.01.2022
Hajmi0.58 Mb.
#239993
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AT mustaqil ish

Берилганларни абстракциялаш

Берилганларни абстракциялаш – берилганларни янги турини яратиш имконияти бўлиб, бу турлар билан худди берилганларнинг таянч турлари билан ишлагандек ишлаш мумкин. Одатда янги турларни берилганларнинг абстракт тури дейилади, гарчи уларни соддароқ қилиб «фойдаланувчи томонидан аниқланган тур» деб аташ мумкин

Инкапсуляция

Инкапсуляция – бу берилганлар ва уларни қайта ишловчи кодни бирлаштириш механизмидир. Инкапсуляция берилганлар ва кодни ташқи таъсирдан сақлаш имконини беради.

Юқоридаги иккита концепцияни амалга ошириш учун С++ тилида синфлар ишлатилади. Синф термини билан объектлар тури аниқланади. Синфнинг ҳар бир вакили (нусхаси) объект деб номланади. Ҳар бир объект ўзининг алоҳида ҳолатига эга бўлади. Объект ҳолати унинг унинг берилганлар-аъзоларнинг айни пайтдаги қиймати билан аниқланади. Синф вазифаси унинг функция-аъзоларининг синф объектлари устида бажарадиган амаллар имконияти билан аниқланади.

Конструктор

Берилган синф объектини яратиш конструктор деб номланувчи махсус функция-аъзо томонидан, ўчириш эса деструктор деб номланувчи махсус функция–аъзо орқали амалга оширилади.

Синф ички берилганларини мурожаатни чеклаб қўйиши мумкин. Чеклов берилганларни очиқ (public), ёпиқ (private) ва ҳимояланган (protected) деб аниқлаш билан тайинланади.

Синф

Синф, шу турдаги объектнинг ташқи дунё билан ўзаро боғланиши учун қатъий мулоқат шартларини аниқлайди. Ёпиқ берилганларга ёки кодга фақат шу объект ичида мурожаат қилиш мумкин. Бошқа томондан, очиқ берилганларга ва кодларга, гарчи улар объект ичида аниқланган бўлса ҳам, дастурнинг ихтиёрий жойидан мурожаат қилиш мумкин ва улар объектни ташқи олам билан мулоқатни яратишга хизмат қилади. Яратилган объектларни, уларни функция–аъзоларига оддийгина мурожаат орқали амалга оширилувчи хабарлар (ёки сўровлар) ёрдамида бошқариш мумкин. Кейинчалик Windows хабарлари билан адаштирмаслик учун сўров термини ишлатилади.




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling