Tez qidiruv faoliyati haqida


-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш шартлари


Download 147.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/18
Sana14.05.2023
Hajmi147.09 Kb.
#1460965
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
ЎРҚ-344-сон 25.12.2012. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида

16-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш шартлари
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа
сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва
телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек
абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни
олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси
асосида йўл қўйилади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган
тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади,
бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ушбу модданинг 
биринчи қисмида
назарда
тутилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга тезкор-қидирув фаолиятини амалга
оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида йўл
қўйилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й.,
03/20/651/1577-сон)
Ушбу модданинг 
биринчи қисмида 
назарда тутилган, узоқ давом этадиган тезкор-
қидирув тадбири ўтказилган тақдирда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган
бундай тадбирни ўтказиш ҳақида тадбир бошланган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат
ичида прокурорнинг санкциясини олиши ёхуд тадбир ўтказишни тугатиши шарт.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига,
худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан таҳдид юзага келган
тақдирда, уларнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб
бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олишга
мазкур шахсларнинг аризасига ёки ёзма розилигига кўра, қонунчиликка мувофиқ тезкор-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари тасдиқлаган қарор асосида рухсат
этилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади.
(16-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)


Текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш, тезкор кузатув, тезкор киритиш,
Ўзбекистон Республикасининг ичкарисида амалга ошириладиган назорат остида етказиб
бериш, ниқобланган операциялар, тезкор эксперимент тезкор-қидирув фаолиятини амалга
оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ўтказилади. Текшириш
учун харид қилиш, назорат остида олиш ва назорат остида етказиб бериш прокурор билан
албатта келишилган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали предметларни олиб ўтишга
(олиб кириш, олиб чиқиш, транзит) йўл қўйиладиган назорат остида етказиб бериш божхона
тўғрисидаги 
қонунчилик 
талабларига риоя этилган ҳолда ва Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
(16-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг
участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, почта,
курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш, телефонлар ва бошқа
телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш,
улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, агар шахс, жамият ва давлат манфаатларини
жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун ҳақиқий маълумотларни бошқа йўл
билан олиш имкони бўлмаса, истисно чоралар сифатида амалга оширилади.
(16-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й.,
03/20/651/1577-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда
белгиланади.
(16-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги
ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон)

Download 147.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling