Tez qidiruv faoliyati haqida


-боб. Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари ва уларни ўтказиш тартиби


Download 147.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana14.05.2023
Hajmi147.09 Kb.
#1460965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЎРҚ-344-сон 25.12.2012. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида

3-боб. Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари ва уларни ўтказиш тартиби
14-модда. Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари қуйидагилардан иборат:


сўров — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга
бўлган жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни
билган ёки билиши мумкин бўлган шахс билан бевосита мулоқотда бўлиш жараёнида
ахборот олишдан иборат бўлган тадбир;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
маълумотлар тўплаш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун
ҳужжатларни, материалларни, маълумотлар базаларини ўрганиш, шунингдек сўровномалар
юбориш орқали жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар ҳақида аҳамиятга эга
бўлган ахборотни, шу жумладан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга
қаратилган тадбир;
(14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28
июндаги ЎРҚ-697-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й.,
03/21/697/0607-сон)
қиёсий текширув учун намуналар йиғиш — тезкор-қидирув фаолиятининг
вазифаларини ҳал этиш мақсадида моддий объектларни келгусида қиёсий текшириш учун
олишдан иборат бўлган тадбир;
текшириш учун харид қилиш — юридик ёки жисмоний шахслардан тезкор-қидирув
фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган товарларни ёки
хизматларни ҳақ эвазига харид қилишдан иборат бўлган тадбир;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
назорат остида олиш — ёлғондан битим тузишдан, яъни қонунчилик бузилиши
фактини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш учун товарларни, валюта қимматликларини,
моддаларни ҳамда бошқа предметларни истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан
олишдан иборат бўлган тадбир;
(14-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 147.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling