Tez qidiruv faoliyati haqida
Download 147.09 Kb. Pdf ko'rish
|
ЎРҚ-344-сон 25.12.2012. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида
11-модда.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ваколатларини чегаралаш Олдинги таҳрирга қаранг. Суриштирув ва тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича тезкор- қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 43 ва 46 -бобларида назарда тутилган терговга тегишлиликка мувофиқ ўтказилади. (11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442- сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Прокуратура органлари ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тоифасига кирмайдиган суриштирув ва дастлабки тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан суриштирувчининг, терговчининг ёзма топшириғи, прокурорнинг кўрсатмаси ва топшириғи асосида ўтказилади. (11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442- сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу Қонуннинг 15-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тезкор-қидирув тадбирларини қонунчиликка мувофиқ ўтказади. (11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Қонуннинг 3-боби («Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари ва уларни ўтказиш тартиби»). Download 147.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling