(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари ва уларнинг оила
аъзолари
хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда
махсус чора-тадбирлар назарда тутилади.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органнинг уюшган жиноий гуруҳ,
жиноий уюшма орасига уларни фош қилиш мақсадида киритилган ходими қонунда
белгиланган тартибда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар
мавжуд
бўлган тақдирда, қонунга хилоф қилмишлари учун жиноий жавобгарликдан озод этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
III-бўлими
(«Қилмишнинг жиноийлигини
истисно қиладиган ҳолатлар»).
Do'stlaringiz bilan baham: