Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА ТЕЗИСЛАР


Download 363.31 Kb.
bet105/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)



1-мавзу

Дам олиш ҳуқуқи

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

45-модда. 
Ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.
Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

Тезислар

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳар кимнинг дам олиш ҳуқуқига оид норма киритилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5744 нафар давлат фуқаролик хизматчиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Унга кўра ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.
Меҳнат учун ҳақ олиш, кўпроқ даромад топиш йўлида баъзида белгиланган меъёрдан ортиқ равишда меҳнат қилиш ҳолатлари доим кузатилади, ва бунда инсоннинг соғлиғи қайта тикланиши учун дам олиш зарурлигини унутмаслик лозим. Афсуски, баъзи ҳолатларда кўчаларда ўтаётиб, вақт кеч бўлишига қарамасдан ёнимиздаги муассаса ва ташкилотларнинг деразаларидаги чироқлари ёниқ эканлигига кўзимиз тушиши мумкин. Меҳнат таътилига чиққан пайтлари, байрамлар муносабати билан кетма-кет 3-5 кунлик дам олиш кунларида баъзи ишларни бажариш ва якунлаш зарурлиги сабабли ишга чақиришлари мумкинлигини ишчилар бир биридан эшитган ёки бошидан ўтказган. Бу мазкур иш жойида белгиланган иш вақтига риоя қилинмаслиги ва, умуман олганда, меҳнат қонунчилиги қўпол тарзида бузилишини англатади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда илк бор дам олиш ҳуқуқи белгиланиши иш фаолиятининг хусусиятларидан қатъий назар, ҳар ким белгиланган тартибда дам олиш имкониятига эга эканлигини мустаҳкамлаб қўяди, дам олиш пайтида уни иш билан машғул қилиш ҳолатларига чек қўяди.
Ҳар кимнинг дам олиш ҳуқуқи Конституция даражасида белгиланиши меҳнат муҳитини яхшилашдаги катта қадамдир.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling