Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet111/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

ДИНИЙ ИДОРА ВАКИЛЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)

1-мавзу

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

47-модда.
...
(учинчи қисм)
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
...

Тезислар

Муҳтож инсонларни уй-жой билан таъминлаш Янги Ўзбекистоннинг инсонпарвар сиёсатини ифодалайди. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда “меҳрибонлик” уйларининг битирувчиларини, ногиронлиги бўлган шахсларни, кам таъминланган оилаларни, ёш оилаларни, айниқса алоҳида ёрдамга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларга субсидиялар бериш, уйларнинг дастлабки бадалларини тўлаб бериш, имтиёзли ва узоқ муддатли ипотека кредитлар бериш каби инсонпарвар сиёсат амалга оширилмоқда.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланди. 2020-2022 йилларда жами 27 800 нафар фуқарога бошланғич бадал бир қисмини қоплаш учун 795,6 млрд сўм ва 38 811 нафар фуқарога 429,4 млрд сўм фоиз тўловлари бир қисми қоплаш учун субсидия ажратилган.
Охирги олти йилда мамлакатимиз бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди.
Аҳолимиз 2040 йилга бориб, 50 млнга етади. Уларнинг ярмидан кўпи ёшлар эканини ҳам ҳисобга олиш керак.
Уларга муносиб шароит қилиб бериш учун, ҳар йили камида 200 мингта янги уй-жой қуриш керак.
Шу билан бирга, ҳар йили 300 мингга яқин никоҳлар (2022 йилда 296 787 та, 2021 йилда 305 211 та) қайд этилмоқда.
Аҳоли кўпайиши билан жамиятимизда унга мутаносиб равишда уй-жойга бўлган эҳтиёж ҳам ошиб бораверади. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар биздан уларни ҳал қилиш учун ҳозирданоқ ечимини топиб ҳал қилишни талаб қилади.
Ушбу норманинг белгиланиши ҳар бир фуқаро, айниқса ёш оилаларнинг ўз хонадонига эга бўлиши унинг меҳнат самарадорлигига, ўқиш имкониятларига, самарали дам олишига ижобий таъсир кўрсатиб, шахснинг ижтимоий барқарорлиги ва ҳаётдан розилик даражасини оширади.


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling