Тезкор ахборот


Перу президенти истеъфога чиқишдан бош тортди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирди


Download 1.89 Mb.
bet4/4
Sana24.12.2022
Hajmi1.89 Mb.
#1058147
1   2   3   4
Bog'liq
Тезкор ахборот

Перу президенти истеъфога чиқишдан бош тортди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирди.Мамлакатда сиёсий инқироз авжига чиқмоқда.
Яқинда сайланган Перу президенти Дина Болуарте мамлакатдаги оммавий намойишлар туфайли истеъфога чиқишни зарурат деб ҳисобламаслигини маълум қилди ва конгрессдан муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини маъқуллашни талаб қилди.
Давлат раҳбарининг фикрича, унинг лавозимдан кетиши «муаммони ҳал қилмайди». У ўз навбатида қўлидан келган барча ишни қилганини, хусусан, Конгрессга сайлов ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳасини юборганини таъкидлади.

«Мен улардан сайлов бўйича янги овоз бериш жараёнини ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни талаб қиламан», деди сиёсатчи. Аввалроқ, қонун чиқарувчилар 2023 йил декабр ойида муддатидан олдин сайлов ўтказилиши ҳақидаги лойиҳани рад этишган эди.
7 декабр куни Педро Кастильога Конгрессни тарқатиб юборишга уринганидан сўнг импичмент эълон қилинди, полиция уни қўзғолон ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонлаб ҳибсга олди. Шундан сўнг, Перу суди уни тергов давом этаётгани сабабли, 18 ойга қамоққа олишга қарор қилган эди.
Кейинчалик мамлакатда муддатидан олдин сайлов ўтказиш талаби билан ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Унда камида 18 одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди. Кейинроқ, Перу мудофаа вазирлиги раҳбари Алберто Отарола Перу ҳукумати мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилганини айтди.
ЕИ Қора денгиз туби орқали Украинага энергия етказилишини қўллаб-қувватлади
Денгиз тубига ётқизилган электр энергияси кабели минтақанинг энергетика эҳтиёжини таъминлаши кутилмоқда.
Лойиҳада Руминия, Грузия, Озарбойжон ва Венгрия иштирок этмоқда. Лойиҳа бутун минтақа, жумладан, Украина хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, Украинанинг Россия тажовузи пайтида вайрон бўлган энергетика инфратузилмасини тиклашни жадаллаштириш имконини беради, деб ишонади ЕИ.
«Ушбу келишув Европа Иттифоқини Жанубий Кавказ минтақасидаги ҳамкорларимиз билан янада яқинлаштиради. Қора денгиз электр кабели Молдова, Ғарбий Болқон мамлакатлари ва албатта, Украинага энергия етказиш имконини беради. Шунингдек, Украина энергетика тизимини тиклаш ва бутун мамлакатни реконструкция қилишни бошлашни таъминлайди», деб таъкидлади Урсула фон дер Ляйен.
Европа Комиссияси ушбу лойиҳани баҳолашни бошлаган тадқиқотлар якунланишини кутмоқда ва лойиҳани молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр, чунки у Европа Иттифоқи, иштирокчи давлатлар ва бутун минтақанинг умумий манфаатларига жавоб беради.

Эьтиборингиз учун рахмат!


Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling