ТўҒри геометрик шаклли намунанинг ўртача зичлигини аниқлаш umumiy malumotlar


Download 259.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana28.12.2022
Hajmi259.07 Kb.
#1017879
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Gisht

Асбоб-ускуналар: қуритиш шкафи, тарози, сув, сув учун идиш ва намуналар. 
Иш тартиби. Синаладиган ашѐ катта ҳажмли бўлса, ундан томонлари 5; 7,07 ѐки 10 см ли куб 
намуналар тайѐрланади ва қуйидаги усуллар билан унинг сув шимувчанлиги топилади. 
1.Сувга ботириб ишмдириш усули. Синаш учун тайѐрланган намуна нуқсонсиз ва текис, тоза 
бўлиши керак. Шундай намунадан учтаси қуритиш шкафига 2-4 мм оралиқда териб қўйилади ва 
110°С ҳароратда турғун оғирликга қадар қуритилади. Кейин намуналар техник тарозида тортилиб
унинг қуруқ ҳолатдаги оғирлиги аниқланади ва сув қуйилган идишга ботирилади. Бунда намуна 
баландлигининг учдан бир қисмигина сувга ботирилган бўлиши керак. Идишга 12 соатдан кейин 
намунанинг 2/3 қисми баландлигигача сув қуйилади ва яна 12 соат шимдирилади. Кейин намуна 
тўла ботгунга қадар сув қуйилади ва яна 24 соат сақланади. Сўнгра намуналар сувдан олиниб, нам 
латта билан артилади ва яна тарозида тортилиб, унинг тўла сувга шимгандан кейинги оғирлиги 
топилади. 
2.Сувда кайнатиб шимдириш усули. Бу усул пардозбоп зич сопол плиткаларнинг сув 
шимувчанлигини топишда ишлатилади. Бунинг учун бутун плиткадан томонлари 3x5 см ли 
намуналар арралаб олинади ва юмшоқ сувда ювилиб, 110°С ҳароратда қуритиш шкафида турғун 
оғирликга қадар қуритилади. Кейин намуналар техник тарозида тортилиб, 1 соат давомида сувда 
қайнатилади. Агар сопол намуна сирланган бўлмаса 3 соат қайнатилади, кейин 4 соат давомида 
шу сувнинг ўзида совитилади. Сувга тўла тўйинган намуналар идишдан олиниб артилади ва 
тарозида тортилади. 
3.Вакуум усули. Бу усулни ҳамма ашѐлар учун қўллаш мумкин. Бунинг учун турғун 
оғирликга қадар қуритилган намуна, сувга ботирилган ҳолда эксикаторга жойланади ва унинг 
қопқоғидаги жўмракдан вакуум насоси ѐрдамида ҳавоси сўриб олинади. Сувга тўйингандан сўнг 


намунани тортиб, унинг оғирлиги топилади. Юқоридаги усуллар билан топилган миқдор (m
1,
m
ва V) ларни қуйидаги формулаларга қўйиб, ашѐнинг оғирлик ва ҳажм бўйича сув шимувчанлиги 
топилади. 
%
100
1



m
m
m
W
m
ва
%
100
1



V
m
m
W
V

Download 259.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling