ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан
давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон
қарорининг
ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Низом
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига
олинганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
3. Мазкур Низомнинг кучга кириши муносабати билан 1998 йил 9
апрелда Адлия
вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 430-сон Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича
нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Низом
ўз кучини йўқотган деб
ҳисоблансин.
Вазир О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 1 апрель,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги
21-сон
буйруғи
билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28
февралдаги 71-сон «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини
такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарори
ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг Меҳнат
кодекси
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 13
февралдаги ПФ-2810-сон
Фармони
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994
йил 11 майдаги
249-сон
, 1997 йил 20 мартдаги
153-сон
, 1997 йил 6 июндаги
286-сон
, 2000 йил 15
ноябрдаги
444-сон
, 2000 йил 23 декабрдаги
498-сон
, 2001 йил 13 февралдаги
75-сон
, 2001 йил
6
апрелдаги
162-сон
, 2001 йил 24
августдаги
351-сон
қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган
бўлиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
тартибини
белгилаб беради.