44. Тил - миллат маданияти кўзгуси.
а) тўғри; б) нотўғри;
45. Ривожланиш, такомиллашиш дунёдаги барча тилларга хос.
а) тўғри; б) нотўғри;
46. Дунёдаги барча тилларга хос бўлган хусусиятлар қайси тил атамаси билан ифодаланади?
а) универсалийлар;
б) алгоритмлар;
в) алломорфизмлар;
47. Нима учун А. Навоий ўзбек тилини арабийлашган, форсийлашган деб қайд этган? Чунки:
а) ўзбек тили қайд этилган тиллардан кўп сўзлар ўзлаштирилган;
б) ўзбек тили қайд этилган тилларнинг барча грамматик воситаларини ўзлаштирган;
в) ўзбек тили қайд этилган тилларнинг барча товушларини ўзлаштирган;
48. Халқаро миқёсда бугунги кунда қайси тилдан янги сўз ва атамалар кўпроқ ўзлаштирилмоқда?
а) инглиз тилидан;
б) рус тилидан;
в) хитой тилидан;
49. Аниқ сўз ясовчи ва сўзнинг лексик маъносига таъсир ўтказмайдиган қўшимчалар қайси атамалар билан ифодаланади?
а) лексик ва грамматик қўшимчалар;
б) фонетик ва синтактик қўшимчалар;
в) стилистик ва фонологик қўшимчалар;
50. Тилларда синтетик грамматик восита деганда нима тушунилади?
а) грамматик қўшимчалар;
б) фонетик воситалар;
в) ёрдамчи сўзлар;
51. Дунё тиллари икки хил ёндашув асосида турларга ажратилади Улар қандай атамалар орқали қайд этилади?
а) генетик ва морфологик типология;
б) лексикологик ва трансформацион типология;
в) фонетик ва импликацион типология;
52. Тилларда аналитик грамматик воситалар деганда нима тушунилади?
а) грамматикага хизмат қилувчи ёрдамчи сўзлар;
б) фразеологик бирликлар;
в) бўғинлар;
53. Иккита грамматик восита битта грамматик маънони ифодаласа, у қайси атама билан изоҳланади?
а) синтетик-аналитик (ёки аралаш) грамматик восита билан;
б) парадигматик восита билан;
в) синтагматик восита билан;
54. Бўғин ва морф орасида қандай фарқ бор?
а) морфлар маъно англатувчи бирликлар, бўғинлар эса маъно англатмайди;
б) бўғинлар маъно англатувчи бирлик, морфлар эса маъно англатмайди;
в) ҳар иккиси ҳам маъно англатмайди;
Do'stlaringiz bilan baham: |