Тўхташ ва тўхтаб туриш
Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш
Download 54.83 Kb.
|
YUL
Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш116. Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина)ларга йўл бериб кесиб ўтишлари лозим. 117. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб уни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчи кесишма навбатчисининг кўрсатмаларига, светофорлар ишораларига, йўл белгиларига, йўл чизиқларига, шлагбаум ҳолатига амал қилиши ва яқинлашаётган поезд (локомотив, дрезина) йўқлигига ишонч ҳосил қилиш шарт. 118. Қуйидаги ҳолларда темир йўл кесишмасига кириш таъқиқланади: светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда; шлагбаумнинг ҳолатидан ва бор-йўқлигидан қатъий назар светофорнинг таъқиқловчи ишорасида; кесишма навбатчисининг таъқиқловчи ишорасида (навбатчи ҳайдовчига олди ёки орқаси билан туриб жезлни, қизил чироқ ёки байроқчани юқорига кўтариб турса ёки қўлларини ёнга узатса); агар кесишмадан кейин, ҳайдовчини кесишмада тўхташга мажбур қиладиган тирбандлик пайдо бўлса; агар кўриниш чегарасидаги масофада кесишмага поезд (локомотив, дрезина) яқинлашаётган бўлса. Бундан ташқари: кесишма олдида турган транспорт воситаларини қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиш;
120. Темир йўл кесишмасида мажбуран тўхтаб қолган транспорт воситасининг ҳайдовчиси дарҳол одамларни тушириш ва кесишмани бўшатиш чораларини кўриши; Шу билан бир вақтда ҳайдовчи: имконияти бўлганда, яқинлашиб келаётган поезд машинистига тўхташ ишорасини бериш қоидасини тушунтириб, икки кишини темир йўл ёқаси бўйлаб иккала томонга 1000 метр масофага (агар бир киши бўлса — уни йўл яхши кўринмайдиган томонга) юбориши; транспорт воситаси ёнида қолиши ва умумий хатар ишорасини бериши; поезд кўринганда тўхташ ишорасини бериб, у келаётган томонга югуриши керак. Тўхташ ишораси қўлни (кундузи ёрқин мато парчаси ёки аниқ кўринадиган бирор нарса билан, тунда эса машъала ёки чироқ билан) гир айлантириш орқали берилади. Битта узун ва учта қисқа товушли ишоралар умумий хатар ишораси ҳисобланади.
Download 54.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling