Тўхташ ва тўхтаб туриш


Чорраҳаларда ҳаракатланиш


Download 54.83 Kb.
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi54.83 Kb.
#1599849
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
YUL

Чорраҳаларда ҳаракатланиш


96. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

97. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши таъқиқланади.

98. Ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари билан бошқариладиган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади.

Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.

А йланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.

Тартибга солинган чорраҳалар


99. Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Трамвай ҳайдовчилари ҳам ушбу Қоидага амал қилишлари керак.

100. Светофорнинг таъқиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

101. Агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва рельссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

102. Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи ундан чиқишда светофор ишораларидан қатъий назар, мўлжалланган йўналишда ҳаракатланишни давом эттириши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланиш йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишораларига амал қилиши шарт.

103. Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт в оситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт.





Download 54.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling