Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Профилактикаси. Профилактик чора тадбирлар- табиий ўчоқларда кемирувчиларни йўқотишга қаратилган. Шунинг билан бирга турар жойларда ва улар атрофларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишдан иборат. Геморрагик иситма касаллигининг касалхона ичи инфекцияси сифтида қайд этилишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга эътибор қаратилиши қатъиян талаб этилади:
Геморрагик иситма касаллигига чалинган ёки шу касалликка гумон қилинганлар, ҳамда кана чаққанлар юқумли касалликлар касалхонасининг (бўлимининг) махсус жиҳозланган хонасига (боксига) «Эпид ташув» ёки «тез ёрдам» автотранспортларида олиб келиниб ётқизилади. Беморга тиббий ёрдам фақат махсус тайёргарликдан ўтган врач ва ўрта тиббиёт ходимлари томонидан берилади. Кичик тиббиёт ходимларини беморга хизмат кўрсатиши таъқиқланади. Бемор парваришига, унга ёрдам кўрсатишга оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларининг иштироки қатъиян ман этилади. Қўллари жароҳатланган, йирингли жараёнлари бўлган тиббиёт ходимлари беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва парвариш қилиш учун рухсат этилмайди. Беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ва парвариш қилишда тиббиёт ходимлари биринчи тур ўлатга қарши костюмдан фойдаланади. Қўлларига икки жуфт резинали қўлқоп устма-уст кийилиши, оғиз бурунга 4 қаватли дока ниқоб ва кўзга кўзойнак тақилиши шарт. Беморга тиббий ёрдам кўрсатиш ва парвариш этишда беморлар қони билан ифлосланишдан жуда эҳтиёт бўлиши керак. Тиббиёт ходимлари беморларнинг қони орқали ўзига бу касалликни юқтириб олиши мумкинлигини ҳар сонияда ёдларида тутишлари шарт. Беморларга парентерал муолажаларни тайинлаш масаласига жуда жиддий қараш керак ва имкон қадар бу муолажаларни камайтириш лозим. Врач беморларни кўргандан сўнг,ўрта тиббиёт ходими муолажа ва беморлар парвариши билан шуғуллангандан кейин қўлларини 3%ли хлорамин эритмасида ҳўлланган сочиқ билан артиши керак. Беморлага фақат бир марта фойдаланиладиган шприцлар, игна ва бошқа айрим тиббий ускуналар ишлатилади, улар ишлатилгач 3%ли хлорамин эритмасига солиниб, бир соат давомида сақланади, сўнгра йўқотилади (муфель ўчоғида ёқилади). Фойдаланилган резинали қўлқоп, ниқоб ечилиб, 3%ли хлорамин эритмасига чўктирилиб, 1 соат давомида сақланади, сўнгра ювилади. Кўзойнак 70 % ли этил спиртида ҳўлланган бинт билан артилади. Бемор қони ва бошқа чиқиндилари билан ифлосланган кийимлари ҳам 3%ли хлорамин эритмасида ивитилади ва сўнгра ювилади. Бемор чиқиндиларига (қон, сийдик, нажас, қусуқ моддалари, сўлаги) хлорли оҳак ёки гипохлорит кальций кукуни (1:2 нисбатда) сепилиб аралаштирилади, 2 соат давомида экспозиция қилинади ва канализацияга оқизилади, канализация бўлмаган тақдирда махсус хандакка ташланади. 12. Бемор чиқиндилари билан ифлосланган юмшоқ жиҳозлар, тиббий асбоб –ускуналар 3%ли хлорамин эритмасида юқумсизлантирилади, идиш– товоқлар эса 2%ли содали эритмага солиниб, 20 мин қайнатилади. Бемор чиқиндилари билан ифлосланган салфеткалар, пахтали шариклар, бинтлар қоғоз ва ҳоказолар махсус идишга солиниб, муфель ўчоғида ёқиб юборилади. Беморни даволашда ва парваришида иштирок этган тиббиёт ходимлари олти кун давомида тиббий кузатувга олинади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling