Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактикаси
- Этиологияси.
Лабораториявий ташхисоти. Касаллик вирусини жўжа эмбрионида урчитиш йўли билан ажратиб олиш мумкин. Касалликнинг иккинчи ҳафтасидан бошлаб КБР мусбат натижа бера бошлайди.
Ташхис учун сийдикни текшириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳамма вақт альбуминурия аниқланади. Сийдик чўкмасида эритроцитлар, гиалин ва мумсимон цилиндрлар, буйрак эпителияси ҳужайралари топилади. Касалликнинг биринчи кунларида гемоглобин ва эритроцитлар миқдори кўпаяди ва лейкоцитлар сони камаяди. Касаллик авжига чиққанида лейкоцитоз (30-50 минг) бошланиб, қонда миелоцитлар, промиелоцитлар ва мегалобластлар пайдо бўлади. Баъзан улкан нейтрофиллар кўринади. Соғайиш даврида янада қайтадан лейкопения бўлади, лимфоцитлар камайиб, моноцитлар кўпаяди, баъзан гистеоцитлар пайдо бўлади, эозинофиллар йўқолади, Тюрк ҳужайралари топилади. ЭЧТ бошланишда секинлашади, кейин тезлашади. Давоси. Буйрак синдроми билан ўтадиган геморрагик иситманинг давоси бошқа хил геморрагик иситмалар давоси билан бир хил, агар азотемия ҳолати юз берса, гемодиализ ёки перитониал диализ тавсия қилинади. Полиурия даврида сув – эликтролитлар мувозанатини сақлашга қаратилган даво чоралари қўлланилади. Профилактикаси. Бемор албатта касалхонага жойланади ва касалликнинг врач ва ҳамшираларга юқмаслик чораларига алоҳида эътибор қилинади. Эндемик ўчоқларда кемрувчиларни йўқ қилишга қаратилган чоралар кўрилади. БЕЗГАК Безгак (син.febris intermittens -лат , intermittent fever-англ, Wechseltieber, Sumptieber- нем, Paludisme, Fieve palustre-франц, Paludisino-исп.) Безгак – одам протозой трансмиссив касалликлар гуруҳига кириб, Anopheles туркумига мансуб чивин орқали тарқалади. Ретикулогистиоцитар тизим ва эритроцитларнинг зарарланиши, иситма пароксизмлари, анемия ва гепатолиенал синдром билан характерланади. Этиологияси. Безгак қўзғатувчилари бир ҳужайралари микроорганизм бўлиб protozoa типи, Sporozoa синфига, haemosporidea отряди, plasmodi оиласи, plasinodium авлодига мансуб. Плазмодийларнинг 60 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, безгакнинг 4 хил тури: Plasmodium vivax – 3 кунлик безгак қўзғатувчиси; Plasmodium malaria - 4 кунлик безгак қўзғатувчиси Plasmodium ovale – 3 кунлик безгакка ўхшаш; Plasmodium falciparum – тропик безгак қўзғатувчиси фарқланади. Безгак плазмодийлари биологик ва иммунологик хусусиятлари билан, дори препаратларига сезувчанлигига қараб фарқланади. Безгак қўзғатувчисининг ҳаёт цикли 2 та фаза –жинсий ва жинссиз циклдан иборат бўлиб – хўжайинларнинг алмашиши билан боғлиқ. Жинсий фаза (спорогония) чивин организмида (асосий хўжайин), жинссиз фаза (шизогония) – одам организмида (оралиқ хўжайин) ривожланади. Қўзғатувчиси бўлган чивин одамни чаққанда, сўлагидаги спорозоитлар қонга тушиб, жигарга бориб гепатоцитлар ичига киради ва шизонтларга айланади, шизонтлар бўлиниши натижасида мерозоитлар ҳосил бўлади (10000-40000 гача). Тўқима (экзоэритроцитлар) шизогония давомийлиги Pl.falciparum – 6 кун, pl.malaria – 15 кун, pl.ovale – 9 кун, pl.vivax – 8 кун. Экзоэритроцитлар ривожли генетик детерминацияланган. А.Я.Лясенко (1976) таклифига кўра, жигарга киргандан сўнг тез ривожланса тахиспорозоитлар, узоқ паузадан кейин ривожланса брадиспорозоитлар дейилади. Экзоэритроцитлар шизогония натижада ҳосил бўлган мерозоитлар эритроцитлар ичига кириб эритроцитар шизогония бошланиб, клиник белгилар бошланади. Эритроцитар шизогония давомийлиги Pl. falciparum, pl. vivax, pl. ovale – 48 соат, pl. malaria – 72 соат. Эритроцитлар парчаланиши натижада мерозоитлар плазмага чиқади, бир қисми ўлиб, қолгани яна эритроцитлар ичига кириб, цикл такрорланади. Эритроцитар шизогония натижада мерозоитларнинг бир қисми эркак ва урғочи жинсий ҳужайраларига айланади (гаметоцитлар). Бир неча соатдан сўнг баъзи гематоцитлар ўлади, баъзилар тирик қолади. Чивин чаққандан кейин жинссиз формалар парчаланиб, жинсий формалар мураккаб циклни ўтади. Эркак (микрогометалар) урғочи (макрогометалар) билан қўшилиб зигота ҳосил бўлади, зигота узунчоқ, чувалчангсимон бўлиб ошқозон деворига кириб, ооцистага айланади, ооциста ядро ва цитоплазмаси бўлиниб, спорозоитлар ҳосил бўлади. Спорозоитлар чивин тана бўшлиғига тушиб гемолимфа оқими билан бутун организмига тарқалади ва сўлак безларида тўпланади. Шу вақтдан бошлаб чивин юқумли бўлади, 40-50 кундан кейин эса касаллик чақириш қобилияти йўқолади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling