Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet49/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Тахмини-специфик даволанмаса касалликнинг чўзилувчан ва сурункали шакллари ривожланади. Гамма-глобулин дефицити бўлган ,оқсил етишмовчилиги, витамин етишмовчилиги бўлган беморларда лямблиоз оғир кечади.
Профилактикаси. Лямблиознинг олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш бошқа ичак инфекцияларидек олиб борилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, лямблий цисталарини хлор сақловчи дезинфекция эритмалари парчалай олмайди. 3%ли лизол эритмаси ва қайноқ сув цисталарни йўқотишда муҳим аҳамият касб этади.


ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР

Вирусли гепатит - умумий юқумли касаллик бўлиб, асосан жигарнинг зарарланиши, ҳамда умумий заҳарланиши белгилари билан ифодаланади.


Вирусли гепатит (ВГ) сўзи ўз ичига бир неча мустақил касаллик турларини олади, булар: вирусли гепатит А (инфекцион гепатит), вирусли гепатит В (зардоб гепатити), дельта гепатити, ҳамда яна бир неча гепатит А га ҳам, Вга ҳам тегишли бўлмаган гепатитнинг бошқа турлари вирусли гепатит С, вирусли гепатит Еларни ўз ичига олади. Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ВОЗ) гепатит бўйича тадқиқотчилар қўмитасининг қарорига биноан (1996), кўп давлатларда, жумладан бизда ҳам бу касалликни умумлаштирувчи атамаси вирусли гепатитлар, ҳамда уларнинг турлари - гепатит А, гепатит В, гепатит С, гепатит Д ва гепатит Е номлари қабул қилинган ва гепатит F ҳақида маълумот берилган.
Вирусли гепатит ўзи мустақил касаллик тури бўлиб, бошқа хил вирусли касалликларга (аденовируслар, энтеровируслар, мононуклеоз, герпес ва бошқалар) кузатиладиган гепатитларни ўз ичига олмайди.
Тарихий маълумотлар ва жуғрофий тарқалишлар.Сариқлик билан кечадиган оммавий касалликларнинг кенг тарқалиш жуда қадим замонларда ҳам кузатилган. Эрамиздан аввалги V асрда яшаб ўтган Гиппократ асарларида сариқ касалликлари ҳақида маълумотлар берилган.
Шарқнинг буюк алломаси Абу Али ибн Сино сариқ касаллигини ўрганишда жуда катта ҳисса қўшди. У сариқлик жигарнинг жароҳатланишига боғлиқ эканини зикр этди, ҳамда сариқлик билан кечадиган турли касалликлар таснифини тузди ва уларнинг келиб чикиш сабабларини илмий асослаб берди. Бу касаллик кейинчалик “Боткин касаллиги” деган ном билан юритилди. Аммо узоқ вақт касаллик қўзғатувчисини аниқланмаганлиги турли хил ноаниқ фикрларнинг ҳукм суришига сабаб бўлди.
Касаллик қўзғатувчи вирус эканлигини исботловчи далилларни бизда П.Г.Сергеев, Е.М.Тареев ва бошқалар (1949), АҚШда Г.Финдлей ва Ф.Макколлум (1937-1947)ларнинг олиб борган тадқиқотларининг натижасидан олиш мумкин бўлади. Улар турли касалликларга қарши эмлашлар туфайли оммавий тус олган гепатит касаллигини тадқиқ қилиш оқибатида шундай хулосага келдилар. Биринчи маротаба Blumberg BS (1963) томонидан организмдаги вирус ноаниқ оқсили аниқланиб, унга Австралия антигени деб ном берди. Антигеннинг очилиши, вирусли гепатит этиологиясини ўрганишда муҳим босқич бўлди. Кейичалик бу антиген В вируснинг юзаки антигени (HBsAg) эканлиги аниқланди. 1970 йилда Dane D.S. et all. бемор қонидан В вируснинг бўлакчаларини топдилар ва бу бўлакчалар Дейн бўлакчалари деган ном олди. 1973 йил юқумли гепатит билан зарарланган-кўнгиллилар текширилиши натижасида гепатит А нинг вирусини аниқлашга муваффақ бўлинди.
1989 йилда M.Houghton гуруҳи томонидан гепатит С вируснинг оқсилига мос оқсил ажратилиб олинди. ЖССТнинг берган маълумоти бўйича бу вирус қон (унинг препаратлар) қуйилиш оқибатида гепатит билан касалланган беморларнинг 85%и да аниқланади.
1982 йил Франция ва АҚШ ларда ВГВ га қарши плазмали вакцина ишлаб чиқарилиб, амалиётга кенг қўлланила бошланди ва юқори даражали натижа берди. ОИВ қон орқали юқиши аниқлагандан сўнг бу вакцинани қўллаш анча чегараланди. 1984 йилга келиб, биринчи рекомбинант вакцина ишлаб чиқарилди. Ҳозирги кунда “Энджерикс-В” вакцинасининг ижобий натижаси юқорилиги учун жуда кўп мамлакатларда қўлланилаяпти. ВГАнинг олдини олиш мақсадида вакцина ишлаб чиқариш борасида анча ишлар қилинди. 1991 йил Смит Кляйн Бичим фирмаси томонидан Хаврикс вакцинаси ишлаб чиқарилиб, амалиётга тадбиқ қилинди.
1993 йил Муллис Кэри Б. занжирли полимераз реакцияси (ЗПР)ни ишлаб чиқиб, вируслар ДНК, РНКсининг минимал миқдорларини аниқлаб амалиётга татбиқ қилди. Янги усубларни ишлаб чиқарилиши ва амалиётда татбиқ қилиниши вирусли гепатитларни ўрганишнинг “олтин даври”ни бошлаб берди (Соринсон С.Н.1998).
Республикамизда қайд қилинган юқумли касалликлар таҳлил қилинганда вирусли гепатитлар 2003 йилда 3,3%ни ташкил қилиб,ЎРИ ваЎИИдан кейин 3-ўринда туради ва 100минг аҳоли сонига интенсив кўрсатгичи 99.9га тенг бўлган (Ниёзметов Б.И.2004).



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling