Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яширин давр
Клиникаси. Касаллик кечимини ифодаловчи бир қанча тансифлар мавжуд. Бугунги кунда қуйидаги тансиф кенг қўлланмокда. У гепатитнинг барча турларига бир хил таалуқлидир.
Вирусли гепатитлар таснифи: А.Этиологияси бўйича: а) вирусли гепатит А (ВГА); б) вирусли гепатит В (ВГВ); в) вирусли гепатит Е (ВГЕ); г) вирусли гепатит С (ВГС); д) вирусли гепатит дельта (ВГД). Б. Клиник белгиларнинг ривожланиши бўйича: а) сариқли, сариқсиз, ноаниқ (билинар-билинмас белгили), сариқли холестатик компонентли, холестатик; б)клиник белгиларсиз (инаппарант). В. Давомийлиги бўйича: а) ўткир; б) давомли; в) сурункали. Г. Касалликнинг кечиши: а) енгил; б) ўртача оғир; в) оғир; г) ўта оғир, яшинсимон. Д. Асоратлари: а) Ўткир жигар энцефалопатияси: ЎЖЕ I-II (прекома), III-IV(кома); б) зўриқиш (клиник, ферментатив); в) ўт йўли фаолиятининг бузилиши ва яллиғланиши. Е. Оқибати бўйича: а) соғайиши; б) қолдиқ оқибатлари: гепатомегалия, чўзилган соғайиш; б) вирус ташувчанлик; г) сурункали интегратив гепатит; д)сурункали репликатив гепатит; е) жигар циррози; ж) жигарнинг бирламчи хавфли ўсмаси. Вирусли гепатит А кечишида яширин, бошланғич, сарғайиш (ёки касалликнинг авж олган даври), касалликнинг белгиларини орқага қайтиш ва реконвалецент (касалликдан тузалиши) даврлари кузатилади. Яширин даврининг давомийлиги 14-50 кунни ташкил қилади. Касалликнинг бошланғич даври. Касаллик одатда тўсатдан ўткир ёки аста-секин бошланади. Кўпчилик беморларда хасталик худди гриппга ўхшаб ривожланади: беморнинг аъзойи бадани зирқираб оғрийди, лоҳас бўлади, боши оғрийди, тумов бўлади. (йўталади, бурнидан сув оқади, баъзан аксиради), томоғи қуриб, ачишади. Касаллик катталарга нисбатан болаларда кўпрок гриппсимон бошланади. Кўпинча болалар бу даврида 3-5кун иситмалайди. Бунда тана ҳарорати 39-40 С гача кўтарилади, боши оғриб, ҳолсизланади, аммо юқорида айтилган тумов аломатлари кузатилмайди, бу ҳолат кўпинча врачларни қорин тифи тўғрисида ўйлашга ундайди. Кўпчилик беморларда касаллик шиддатли диспептик аломатлар билан бошланади. Беморнинг иштаҳаси пасаяди (баъзан мутлақо бўлмайди), оғзи қақра бўлиб қолади, кўнгил айнийди, баъзан қайт қилади, қабзият кузатилади ёки аксинча ичи суради. Булардан ташқари, қорин қапчийди, меъда соҳасида ҳамда жигар сохасида оғирлик, баъзан оғриқ сезилади, жигари катталашади. Баъзида гепатитнинг бу даври астеновегетатив синдроми аломатлари билан кечади. Бунда бемор жуда лоҳас бўлади, кундан кунга тинка мадори қурийди. Иш қобилияти пасаяди, атроф муҳитга мутлақо бефарқ бўлиб қолади. Бемор бош оғриши ва бош айланишидан шикоят қилади. Салга жаҳли чиқиб, қизишадиган, бўлар-бўлмасга йиғлайдиган бўлиб қолади, яхши ухлай олмайди, кайфияти тушиб кетади. Бу синдром ҳам ўзи камдан-кам учрайди, бундай ҳолатларда касалликни аниқлаш жуда ҳам мушкул бўлади. Касалликнинг бошланғич даврида эртароқ ташхис қўйиш учун бизга лаборатория усуллари ёрдам беради. Жумладан, бемор қонида оқ қон таначалари бир оз камаяди (лейкопения), қон зардоби таркибида жигар тўқимасининг жароҳатланганлигини кўрсатувчи ферментлар (айниқса, АлАТ, АсАТ) фаоллиги анча ортади. Бу даврнинг охирига келиб сарғайишга сабаб бўлувчи пигментлар (билирубин) миқдори орта бошлайди. Гепатит А нинг бошланғич даври болаларда ўрта ҳисобда 5-7 кун, катталарда 1-2 кун давом этади. Бу давр охирида бемор сийдиги тўқ жигар рангга айланади (пиво рангига ўхшайди). Нажаси рангсизланиб, лимонсимон тус олади. Шундан кейин сарғайиш даври бошланади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling