Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet98/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. Дифтерия клиник маълумотлар асосида ташхисланади, лаборатор текшириш услублари эса фақатгина ёрдамчи восита сифатида қўлланилади. Дифтерия ташхисотни кўйишдаги кийинчиликлардан бири шундаки, бунда патологик жараёнинг жойлашиши (тамоқ, бурун, ҳиқилдоқ) шунингдек клиник шакллар (чегараланган, тарқалган, токсик)нинг ҳар хиллигидир.
Лаборатор текшириш услубларидан бактериологик текшириш катта аҳамият касб этади. Бунинг учун бурундан ва тамоқдан патологик жараён ҳосил бўлган жойдан суртмалар олинади. Тамоқдан суртмалар алоҳида, наҳорда ва овқатдан сўнг икки соат ўтгач олинади. Агар парда ҳосил бўлса, бунда унинг зарарланган тўқимасининг атрофидан ва зарарланмаган, яъни соғлом тўқиманинг атрофидан олинади. Текшириш учун олинган намуналар лабораторияга 3 соатдан кечиктирмасдан етказиб берилиши шарт. Дастлабки натижани 1 кундан сўнг олиш мумкин.
Охирги пайтларда бактериологик текшириш лабораторияларида бошқа бир қанча услублар қўлланилмоқда, шулардан бири токсинларни индикациялаш услубидир. РИА услуби орқали дифтерия қўзғатувчисининг токсининнинг дастлабки жавоби олинади ва врач ўз вақтида ДҚЗни юборса, у ўз вақтида юқумли касалликлар ўчоғида эпидемияга ва оғир асоратларга қарши курашган бўлади. Агарда дифтериянинг типик клиник кечишида бактериологик текширишлар манфий (-) натижа берса, бу дифтериянинг клиник ташхисотининг ўзгартиришга асос бўла олмайди.
Дифтериянинг типик клиник кечиши билан касалланган беморда заҳарли коринобактерияларни ажратиб олиш, бемор дифтериянинг заҳарли бактериясини ташувчи эканлигидан дарак беради. Серологик ташхисотида ГАТР қўлланилади. Уни бемор зардоби ва дифтерия коринобактериясининг антигени билан биргаликда қўйилади. Агарда касаллик давомида антителолар ошиши кузатилса бу реакция мусбат ҳисобланади.
Давоси. Дифтериянинг ҳамма шаклларида даволашнинг асосий мақсади дифтерияга қарши антитоксик зардоб ёрдамида заҳарини нейтраллашдир. Дифтерияни даволаш қатъий касаллик шаклларида мослаб олиш зарур. Ҳалқум дифтериясининг чегараланган ва тарқалган шаклларини, ҳамда кам учрайдиган шаклларини даволашда дифтерияга қарши антитоксик зардоб юбориш билан чегараланади. Токсик дифтерия ва бўғмани даволашда белгиланган антитоксик зардоб дозалари кўрсатма асосида олиб борилади.
Ҳалқум токсик дифтериясини зардоб билан даволаш зудлик билан амалга оширилиши керак. Зардобни ҳар 12 соат оралаб юборилади давомийлиги токсик даражага боғлиқ бўлиб, унинг II-III даражасида 2-3 кун, сўнгра кўрсатма асосида юборилади. Биринчи юбориладиган зардоб миқдори умумий дозани 1/3-1/2ни ташкил қилиши, биринчи 2 кунда 3/4 қисмини олиши керак. Дифтериянинг тарқалган ва токсик шаклларини даволаш муддати кечикганда биринчи дозани 1/3-1/2 мартагача ошириб, антигистамин ёки глюкокортикоид препаратлари билан бирга юбориш тавсия этилади. Оғир шаклларда зардоб вена ичига ва мушак орасига бир вақтнинг ўзида юборилади. Зардоб билан даволаш заҳарланиш белгиларининг йўқолиши, лимфаденит, парда, ҳалқум ва бўйин тери ости қаватини шиши камайганидан сўнг тўхтатилади.
Тўқималарни кислород қабул қилишини кучайтириб, МАТ, миокард тонусини ошириш, буйрак усти бези функционал ҳолати ва қон айланишини яхшилаш учун 0,5% ли стрихнин эритмаси тери остига 0,3-0,5-1,0 мл ёки дамлама кўринишида 3-10 томчи 2-3 маҳал ичишга берилади. Токсик дифтериянинг I ва II даражасида кўпинча гидрокортизон 5-8 мг ва преднизолон 1-1,5 мг/кг белгиланади. Токсик дифтериянинг учинчи даражали ва гипертоксик шаклларида кунига гидрокортизон 20-75 мг/кг, преднизолон 5-20мг/кг 2-3 кун мобайнида вена ичига кейин доза камайтирилиб, мушак орасига юборилади. Даволаш давомийлиги 7-10 кун, баъзан 14-15 кун давом эттирилади. Организмни заҳардан тозалаш учун заҳарланишга қарши эритмалари: плазма 10 мг/кг ҳафтасига 2 марта, гемодез, реополиглюкин, 5%ли глюкоза вена ичига юборилади. Эритмалар сийдик ҳайдовчи препаратлар билан биргаликда юборилиши керак.
Дифтерия заҳари таъсирини камайтириш ва организмни мустаҳкамлаш учун витаминлар: С витамини 0,1-0,2 г кунига 3-5 маҳал 3-4 ҳафта мобайнида, никотин кислотаси 0,1 г 3-5 маҳал 10 кун мобайнида, В гуруҳга кирувчи В1, В6, В12, 1-3 ҳафта мобайнида буюрилади. Токсик дифтериянинг геморрагик шаклларида қон томирларида қон ивиб қолишининг олдини олиш мақсадида тоза музлатилган плазма билан гепарин юборилади. Дифтериянинг оғир шаклда ва иккиламчи флора қўшилганда антибиотиклар: пенициллин, ампициллин, эритромицин, левометицин, тетрациклин, ампиокс даволаш дозаларида берилади.
Кейинги пайтларда янги антимикроб препаратлари қўлланиляпти. Цибутин коринобактерияларга антибактериал таъсир кўрсатиб, организмнинг баъзи иммунологик кўрсатгичларини оширади.
Касал тоза ҳаволи хонада жойлаштириб, хонада тинчлик, осойишталик бўлиб, бола ўйинчоқлар билан таъминланган бўлмоғи даркор. Периферик қон томирларини кенгайтириш, томоқ шиллиқ қавати шишларини камайтириш мақсадида чалғитувчи даволаш воситалари қўлланилади. Бундай умумий ванналар аста-секин сув ҳароратини 39С кўтариб, 5 минут давомида туриш ва бир вақтда иссиқ буғга оғиз тутиб турилади. Оёқларига иссиқ хантал, ванна, кўкрак қафасига ханталлар қўйилади. Кун мобайнида қайноқ чой, сут тавсия этилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling