Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet99/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Профилактика умумий ҳамда махсус йўналишдан иборат. Махсус бўлмаган профилактика санитар гигиена ишлари билан боғлиқ. Касаллик тарқалишнинг олдини олишда касаллик манбаи (касал одам ва бактерия ташувчи) ни вактли аниқлаш, ташхислаш ва ажратиш муҳим омиллардан ҳисобланади.
Мутахасислигидан қатъий назар, барча врачлар дифтериянинг енгил ва атипик кечишларидан эхтиёт бўлишлари шарт. Ангина билан кечувчи касалликлар, албатта дифтерияга текширишлари лозим. Бемор ёки бактерия ташувчи аниқланиб, касалхонага ётқизилгандан сўнг ўчоқда якунловчи дезинфекция ўтказилади.
Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш дифтериянинг олдини олишга самара берсада, дифтерияга қарши курашишда аҳолининг касалликка берувчанлигига қарши курашиш-махсус профилактика муҳим ўрин эгаллайди.
Махсус профилактика икки йўналишга бўлинади ва биринчи организмда антимикроб иммунитет ҳосил қилиш билан боғлиқ, унинг учун болалар 2, 3, 4 ойлигида ва 16 ойлигида АКДС (вакцина) билан эмланадилар. Иккинчиси организмда антитоксик иммунитет ҳосил қилиш учун 7, 16, 26, 46 ёшларида АДС-М (антигенлик хусусияти кучсизлантирилган вакцина) қилинади. Касаллик эпидемик тарқалганда эмлаш ишлари организмда фақат антитоксик иммунитетни ҳосил қилишга қаратилади, яъни АДС-М ёки АД-М қилинади.


V боб
ЗООНОЗ КАСАЛЛИКЛАР


ҚОРА ОҚСОҚ (БРУЦЕЛЛЁЗ)

Қора оқсоқ- бруцеллалар чақирадиган, асосан маиший-мулоқот ва алиментар йули билан юқадиган лимфогемопоэз, ҳаракат-таянч, асаб ва жинсий аъзолар зарарланиши билан кечадиган инфекцион-аллергик касалликдир.


Этиологияси. Бруцеллёз касаллигини қўзғатувчи микроблар бруцеллалар гуруҳини ташкил қилади.1886 - 87 йилларда Давид Брюс биринчи бўлиб, «Мальта иситмаси»ни келтириб чиқарувчи микробни аниқлади. Илмий тадқиқотлар натижасига кўра 1970 йилга келиб бруцеллалар қуйидаги типларга ажратилди. 1. Бруцелла мелитензис - майда шохли ҳайвонларда учрайдиган бруцеллалар. 2. Бруцелла абортус - йирик шохли ҳайвонларда учрайдиган бруцеллалар. 3. Бруцелла суис - чўчқаларда учрайдиган бруцеллалар. 4. Бруцелла - овис - эркак қўйларда, қўчқорларда. эпидидемит вужудга келтирадиган бруцеллалар. (1970) 5. Бруцелла неатома - калламушларда учрайдиган бруцеллалар. (1957 йил) 6. Бруцелла - канис итларда учрайдиган бруцеллалар. Бруцеллалар майда: кўпинча шар (ёки овал) шаклида ёки таёқчасимон бўлади, ҳаракатсиз, спора ва капсула ҳосил қилмайди. Культураси ва биокимёвий хусусиятлари жиҳатидан олиб қараганда бруцеллалар одатдаги озуқа муҳитларида аэроб шароитида ўса олади. Бунинг учун оптимал ҳарорат 37 С муҳит эса РН 6,7 - 7,2 бўлиши лозим.
Эпидемиологияси. Бруцеллёз касаллигининг тарқалишида майда ва йирик шохли ҳайвонлар, ҳамда чўчқалар инфекция манбаи сифатида муҳим эпидемиологик аҳамиятга эга.
Бруцеллёз юқишида касал қўй ва эчкиларнинг гўштлари, сут ва сут маҳсулотлари (пишлоқ, бринза, хом қаймоқ, ёғ ва бошқалар) асосий инфекция омили ҳисобланади. Яъни гўшт ва сут маҳсулотларини одам истеъмол қилиши натижасида бруцеллалар овқат ҳазм қилиш тизими орқали организмга тушади, уни алиментар йўл билан юқиш дейилади.
Шунингдек, касал ҳайвонларнинг чиқиндилари билан ифлосланган сабзавотларда бруцеллалар узоқ вақт яшайди. Бруцеллёз факат қишлоқ аҳолиси ўртасида тарқалиб қолмай, балки, шаҳар шароитида ҳам учраб туради, яъни касал ҳайвон хом-ашёлари ва маҳсулотларини саноатда қайта ишлашда, сут маҳсулотларни истеъмол қилищда, эпидемиологик хавф туғдиради. Касалланган ҳайвон чиқиндилари (сийдик, нажаси, ифлосланган гўнг, тупроқ, жун ва бошқалар) қуриганда бруцеллалар чанг билан ҳавога кўтарилиб, нафас орқали ҳам одам организмига тушади.
Бруцеллалар организмга мулоқот, алиментар ва аспирацион йўл билан юқади. Бруцеллёз ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотлари билан мулоқотда бўлган кишилар ветеринария ходимлари, кушхона ва сут комбинати хизматчилари, чорвадорлар, қассоблар, тери ва жун билан ишловчилар орасида кўпроқ шу касал билан оғриш ҳоллари учраб туради. Шунинг учун ҳам касбга алоқадор касаллик деб юритилади.
Бруцеллёзнинг келиб чиқишида фаслнинг ҳам аҳамияти бор, яъни қўйчилик фермаларида қўйлари урчитиш ва қўзилатиш аксарият кўклам фаслига туғри келади. Шу даврда кишилар кўпроқ қўйлар билан бевосита алоқада бўлганлиги сабабли, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаган ҳолда касаллик юқади.
Бруцеллёз этиопатогенезида 3 муҳим асосий омил, яъни касаллик қўзғатувчи микроб (бруцелла), токсик аллергик ҳолат ҳамда микроорганизнинг динамик реактив ҳолати муҳим рол уйнайди.
Бруцеллалар лимфа тугунларида биринчи тўсиққа яъни баръерга учрайди. Бундан микроорганизнинг ҳимоя кучлари устун келиб колса, бруцеллалар шу регионар лимфа тугунларида ушланиб қолиб ва шу билан одам организмида хеч қандай касаллик белгилари вужудга келтирмай, узоқ муддат сақаниб қолиши мумкин. Демак, макро ва микроорганизмлар ўртасидаги кураш натижасида маълум мувозанат ҳолати вужудга келади. Шу билан бирга ретикулоэндотелиал тизимда маълум микдорда бруцелаларга қарши специфик антителолалар ҳосил бўлади, хужайра ва тўқималарда эса бруцеллёз антигенига нисбатан ўта сезувчан ҳолат, яъни сенсибилизация ҳолати вужудга келади.
Яширин давридан сўнг бруцеллалар лимфа ва қон оқими билан организмга тарқалади. Бруцеллалар қонга ўтиши (гематоген йул билан тарқалиши) организм ҳимоя кучларининг жуда заифлигини кўрсатади. Бунда бруцеллалар қон оқими билан бутун организмга тарқалиб, барча қон томирлар рецепторларига таъсир кўрсатади. Буни 2- фаза ёки бирламчи генерализация дейилади. Шундан сўнг бруцеллалар бутун одам организмдаги ретикулоэндотелийга бой бўлган органларга (жигар, талоқ, кўмик, лимфа тугунлари, томирлар, таносил органлар ва ҳ.к) ўрнашиб олади.
Маълумки конда тўқималарда, органларда фагоцитлар ва организмнинг бошқа ҳимоя омиллари таъсирида бруцеллалар ҳалок бўлади. Уларнинг парчаланиши натижасида ажралган эндотоксинлар организмга таъсир этиб бу ҳам касаллик ҳолатларини юзага чиқаради.
Бруцеллалар қон оқими билан тарқалиб, ўрнашиб олган органларда маҳаллий ўзгаришларни вужудга келтиради. Маҳаллий ўзгаришлар асосан асаб тизими, таянч-ҳаракат, таносил ва бошқа органларда кўпроқ учрайди, буларни метастазлар деб аташади. Ретикулоэндотелийга бой бўлган органларга ўрнашиб олган бруцеллалар «септик ўчоқ» ҳосил қилади ва яна кўпайишда давом этиб, вақт-вақти билан ўзларига қулай шароитда қонга таъсир этиб туради (иккиламчи генерилизация).
Бруцеллалар ва токсинларниг қонга такрор ўтиши реактив хусусияти ўзгарган бемор организмида аллергик ҳолатни вужудга келтиради ва бу (туртинчи фаза) сурункали сепсис типига ўтишига сабабчи бўлади. Бу фазада бруцеллалар вақт-вақти билан қонга тез-тез ўтиб туриши (такрорий генерилизация) касалликнинг хроник шаклида организмнинг аллергиясига сабаб бўлади.
Касаллик гоҳ сусайиб, гоҳ зўрайиб туриши ва бу ҳолат бир ёки неча соат такрорланиб бориши мумкин. Касалликнинг одатда клиник белгилари йўқолиб, беморларнинг аксари соғайиб кетиши мумкин. Баъзан эса беморларда касаллик давом этиб органларда турғун асоратларга сабаб бўлади. Бу бруцеллёзнинг бешинчи патогенетик фазаси ҳисобланади.
Маълумки бруцеллёз билан оғриган беморнинг организми маълум вактдан сўнг касалликдан (ва бруцеллалардан ҳам) батамом соғайиб, мусаффо бўлиб кетиши ҳар томонлама исбот этилган.
Бруцеллёзда бемор организми бруцеллалардан холос бўлгандан сўнг постинфекцион иммунитет вужудга кела бошлайди. Аммо бу иммунитет айтарли барқарор бўлмайди ва 6-9 ой ичида йўқолиб кетади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling