Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


VI боб ТРАНСМИССИВ ЙЎЛ БИЛАН ЮҚУВЧИ КАСАЛЛИКЛАР


Download 1.43 Mb.
bet107/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

VI боб
ТРАНСМИССИВ ЙЎЛ БИЛАН ЮҚУВЧИ КАСАЛЛИКЛАР


КУ ИСИТМАСИ

Ку иситмаси - полиморф клиникали ўткир инфекцион касаллик, баъзан ўткир ости ва сурункали кечиши ҳам мумкин.


Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси Coxiella burnetii, Бернет риккетсиялари майда, шакли ўзгариб турадиган микроорганизмлар бўлиб, ҳужайраларнинг ичида ва ташқарисида яшайди. Уларни кўпайтириш учун товуқ эмбрионидан фойдаланилади. Улар қуритилганда ва қуёш нури, ҳар турли дезинфекцияловчи моддалар таъсирида ҳадеганда ҳалок бўлавермайди, формальдегиднинг 2%ли эритмаси, водород пероксиднинг 5% ли эритмаси, ўювчи калийни 10 % ли эритмаси уларни бир қадар тез ҳалок қилади.
Эпидемиология. Касаллик манбаи бўлиб уй ҳайвонларидан қорамол ва қўй –эчкилар, туялар, отлар, эшаклар, чўчқалар, итлар, товуқлар хизмат қилади. Одамлар орасида Ку иситмасининг тарқалишида уй ҳайвонлари асосий ролни ўйнайди. Масалан, сигирларда Ку иситмаси сезилар –сезилмас белгилар билан ифодаланади, аммо бу ҳайвонлар 2 ойдан 2 йилгача сути орқали, туққанда плацентаси ва ҳомила олди суюқлиги орқали жуда кўп Бернет риккетсиясини ташқарига чиқаради. Қўй – эчкиларда бу инфекция жуда кенг тарқалган. Бернет риккетсиялари гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларида узоқ муддатгача тирик сақланади. Ку иситмаси қишлоқ аҳолиси орасида кўпроқ учрайди. Шаҳар шароитида асосан кушхона, тери заводи, сут заводи каби корхоналарида кишилар касалланадилар.
Ку иситмаси ҳар хил йўллар билан юқади: маиший мулоқот йўлида касаллик ҳайвонларни парвариш қилаётганда, айниқса улар туғаётган вақтда юқади. Кушхоналарда, тери заводларида ҳайвонларнинг қони, гўшти ва нажасидан терининг шилинган жойи орқали осонгина юқади.
Касаллик риккетсиялар билан ифлосланган гўшт, сут маҳсулотларини истеъмол қилиш, ифлосланган сувни ичиш (алиментар йўл) ёки унда чўмилиш натижасида юқиши мумкин.
Касалликнинг нафас йўллари орқали юқиши энг кўп учрайди. Ҳайвонлар терисига ишлов беришда, молхоналар ва яйловларда риккетсиялар билан ифлосланган чанг ҳаво ва шунингдек, пахта, сомон, жун кукунлари билан нафас олиш натижасида юқиши мумкин. Риккетсиялар билан ифлосланган ва узоқ жойдан келтирилган пахта ва жун билан ишлаётган кишиларга ҳам касаллик чанг – ҳаво йўли билан осонгина юқади . Ку иситмаси бемордан соғ одамга юқмайди.
Трансмиссив йўл. Кана орқали юқиши кам учрайди. Тайга ўрмонларида, чўл зоналарида ишлайдиган кишиларни кана чақиши мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling