Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Патогенези ва иммунитет. Қўзғатувчи тери, ҳаво йўллари ва меъда ичак йўллари шиллиқ қавати орқали организмга киради. Риккетсиялар ретикулоэнедотелий органларида кўпаяди ва қонга тушиб, бактеремияга сабаб бўлади. Бактеримия маълум вақт давом етгач, рикккетсиялар ички органларга ўрнашиб олади. Қўзғатувчи ҳаво йўллари орқали юққанда, касаллик зотилжамдан бошланади.
Иммунитет мустаҳкам ва узоқ бўлади. Ку –иситмаси билан касалланганлар қайта касалланишга мойил эмас (камдан –кам учраши мумкин). Клиникаси. Ку–иситмасининг бошқа юқумли касалликлардек ўзига хос белгилар мажмуаси йўқ, шунинг учун ҳам бу касаллик тўғрисида ўйлаш имкони йўқ. Касаллик турли хил кўринишларда кечиши мумкин. Яширин даври давомийлиги 3 – 32 кунни ташкил қилади. Касаллик аксарият ҳолларда ўткир бошланиб, беморлар нафақат касалланиш куни, балки соатини айтиши мумкин. Тана ҳароратининг ошиши, кучли бош оғриғи, умумий ҳолсизлик, терлаш, иштаҳа йўқолиши, уйқунинг бузилиши, уйқусизлик, миалгия, артралгия, кўз соққасида оғриқ каби белгилар беморни безовта қилади. Касаллик ривожланавериб, беморнинг юзи ва коньюнктива шиллиқ қавати қизариши, тили нам, сарғиш – кулранг карашли, брадикардия ва гипотония, жигар ва талоқ катталашиши, терида разеолёз тошмалар қайд қилинади. Биринчи кунлардан тана ҳарорати 39–400 С ва ундан юқори бўлиши мумкин. Касаллик аксарият (75–80%) ҳолларда 2 – 3 ҳафта давом этадиган токсикоз ва иситма билан (ўткир шаклида) кечади. 15–20% ҳолатда эса клиник белгилари 1 ойгача давом этадиган ярим ўткир шакли, 2-5% ҳолатда эса 1йил ва кўпроқ давом этадиган сурункали шакли қайд қилинади. Кечим оғирлиги бўйича енгил, ўртача оғирликда ва оғир шакллари тафовут қилинади. Касалликда тромбофлебит, эпидидимит, плеврит каби асоратлар учрайди. Ташхисоти. Ташхис қўйишда асосий ролни эпидемиологик анамнез ва серологик тестлар натижаси эгаллайди, кўпинча аглютинация реакцияси (РА), комплементни боғлаш реакцияси (КБР), ва иммунофлюоресценция реакцияси (РНИФ) ларидан фойдаланилади. Асосан бу реакцияларни ташхисот учун биргаликда қўллаш яхши натижаларга олиб келади. Тери аллергик синамаси асосий рол ўйнамайди. Асорати. Касаллик тромбофлебит, эпидимит, плеврит билан, сурункали кечишида эса эндокардит, гепатит, энцефалит билан асоратланиши мумкин. Антибактериал терапия ўтказилмаса чўзилувчан ёки рецидивли кечиши мумкин. Рецидивлар давомийлиги 9 – 10 кун бўлиб, рецидивлар сони учтадан ортиқ эмас. Касалхонадан чиқариш доим қатъий индувидуал ҳал қилинади. Давоси. Ку иситмасини даволашда этиотроп, патогенетик ва симптоматик даво биргаликда олиб борилади. Этиотроп давода левомицетин, тетрациклин препаратлари, эритромицин ва бактрим яхши самара беради. Левомицетин (0,5 гдан ҳар 6 соатда), тетрациклин (0,3 гдан ҳар 6 соатда) буюрилади. Препаратлар самараси 2-3 кунда кузатилмаса, левомицетин сукцинат 2-3гдан кунига тавсия этилади. Баъзан антибиотиклар бактрим билан биргаликда буюрилади. Антибактериал препаратлар касаллик кечим оғирлигига мос, асоратларига асослаб 6-7 кундан 12-14 кунгача буюрилади. Антибиотиклар самараси яллиғланишга қарши препаратлар билан биргаликда буюрилганда яхши натижа беради. Глюкокортикоидлар: преднизолон катталарга 30-60мг, дексаметазон 4-5мг дан 5-8 кун мобойнида, пиразолон ҳосилалар: бутадион, реопирин даволаш дозаларида буюрилади. Патогенетик давонинг асоси бўлган умумий заҳарланишга қарши препаратлар (5% глюкоза, физиологик эритма, реополиглюкин, гемодез) вена ичига тайинланади. Асоратланган шаклларда бир гуруҳли плазма, альбумин, аминокислоталар аралашмалари (альвизин, инфезол, аминасол, рефортан) вена ичига тавсия қилинади. Симптоматик даво воситаси сифатида оғриқсизлантирувчи, тинчлантирувчи препаратлар ва бошқалар буюрилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling