Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Тери ва ташқи шиллиқ пардаларда жойлашадиган юқумли касалликлар
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
4. Тери ва ташқи шиллиқ пардаларда жойлашадиган юқумли касалликлар. Бу касалликлар кийим-кечак, бош кийими, чойшаб, ёстиқ жилди, идиш-товок, кунлик ишлатиладиган буюмлар, сув, ифлосланган қўл орқали юқади. Камдан-кам касаллик бемор билан бевосита контактда бўлганда юқади (венерик касалликлар, қутуриш). 5. Жинсий йўл билан юқадиган юқумли касалликлар касалликлар: ОИТС, сўзак, заҳм, хламидиоз. ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ТАШХИСОТ УСУЛЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ Юқумли касалликларни ташхислаш асосан 3 босқичда амалга оширилади: 1-клиник (субъектив ва объектив); 2-лабораториявий; 3- инструментал. Юқумли касалликларга чалинган беморларни ташхислашда биринчи босқич муҳим аҳамият касб этади. Субъектив текшириш бемор шикоятлари, касал ва касал- лик тарихини ўз ичига олади. Юқумли касалликларда булар- дан ташқари эпидемиологик анамнез катта аҳамият касб этади. Бемор шикоятлари батафсил ва фаол равишда йиғилиши мақсад га мувофикдир, чунки бемор баъзи бир шикоят ларга (ҳолсизлик, бадан сарғайиши, дармонсизлик ва бошқаларга) эътибор бермай- ди. Эпидемиологик анамнезда врач фараз қилаётган касаллик турғунлик даври давомида касаллик манбаи билан мулоқот, у ёки бу озиқ - овқат маҳсулотлари, сув истеъмоли, тери ва шил- лиқ қаватлар бутунлиги бузилиши билан борадиган муолажа- ларга эътибор қаратиши лозим. Объектив кўрганда, худди бошқа фанлардагидек орган ва тизмалар галма гал кўздан кечирилади. Аксарият беморларда тери ва кўринарли шиллиқ қаватларда ўзгариш намоён бўлиши эътиборга олиниб, диққат билан кўздан кечирилиши лозим. Терининг ранги тошган тошмалар тавсифи (ўрни, 14 тошиш босқичи, сони, ҳарактери), геморрагиялар тавсифи ва шиллиқ қаватлардаги ўзгаришлар (Филатов-Коплик, Мурсу, энантемалар) ташхис қўйишнинг асоси ҳисобланади. Юқумли касалликларни ташхислашда маҳаллий лимфа тугунлардаги ўзгаришлар (ўлчамида катталашиши, ҳаракат- чанлик, оғриқ) муҳим аҳамият касб этади. Инфекцион жараёнга берилган бошқа аъзо ва тизимларда бўладиган ўзгаришлар батафсил ўша касалликлар бўйича маъруза ва амалиётда тўхталиб ўтилади. Юқумли касалликлар клиник ташхисланиб, лабораториявий усуллар билан тасдиқланади. Қон, сийдик ва нажаснинг уму- мий таҳлили ташхисот учун муҳим аҳамият касб этади. Периферик қондаги ҳар бир элемент ўзгариши у ёки бу касал- ликдан далолат бериши мумкин. Диарея синдроми билан кечувчи касалликларда эритроцит ёки гемоглобин миқдори оши- ши, бактериал инфекцияларда лейкоцитоз, вирусли инфекция- ларда лейкопения, паразитар касалликларда эозинофилия, яллиғ ланиш жараёнида ЭЧТ ўзгариши кузатилади. Юқори ва давомли токсикозларда ва баъзи юқумли касалликларда сийдикда оқсил, цилиндр, эритроцитлар, бактериялар топилиши қайд қилинади. Ичак инфекцияларида нажаснинг умумий тавсифини ўзгариши жуда аҳамиятли. Бу касалликларда нажас- нинг макроскопик (ҳиди, шакли, патологик аралашмалар) ва микроскопик (ҳазм бўлмаган овқатлар, эритроцит, гижжа тухумлари, содда жониворлар ва ҳ.к.) хусусиятлари ўзгаради. Юқумли касалликларни ташхислашда бактериологик текширув асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Бактериологик текширув учун қон, сийдик, нажас, суяк кўмиги, розеола, орқа мия суюқлиги каби материаллар хизмат қилади. Материаллар албатта стерил шароитларда олиниши мақсадга мувофиқдир. Серологик текширувлар кўпчилик юқумли касалликларни ташхислашда муҳим аҳамият касб этади. Серологик текширув- лар қон зардобидаги антиген ёки антителоларни аниқлашга асосланган. Бу усул қора оқсоқ, ичтерлама, токсоплазмоз, цито- мегаловирусли инфекцияларда кенг кўламда қўлланиляпти. Комплементни бириктириш реакцияси(КБР), пассив гемагглю- тинация реакцияси (ПГАР), агглютинация реакцияси (АР), Видал, Райт реакциялари асосан антителоларни аниқлашга, О-агрегат 15 гемагглютинация (О-АГА), аутоэритроцитлар билан гемагглю- тинация реакцияси (АЭГР) антигенларни аниқлашга асосланган- дир. Кейинги услублар касалликнинг биринчи кунидан натижасини кўрсатади. Иммуно фермент таҳлил(ИФТ) ёрдамида ҳам антиген ва антителоларни аниқлаш мумкин. XX асрнинг охирларида амалиётга тадбиқ қилинган занжирли полимераз реакцияси (ЗПР) қўзғатувчининг нафақат антиген ва антитело- ларни, балки нуклеин кислоталарни (РНК, ДНК) аниқлашга асосланган. Бу усуллар ВГ ларнинг этиологик тизимини ўрганишда кенг қўлланилмоқда. Албатта бу усулларнинг ҳам ижобий ва салбий томонлари мавжуд. Баъзи касалликларда бу усул билан тез ташхис қўйиш мумкин. Масалан: сальмонеллёз, дизентерия, токсоплазмоз, вирусли гепатитлар каби касаллик- ларда касалликнинг биринчи кунидан ташхис қўйиш мумкин. Баъзи касалликларда эса бу реакциялар йиллар мобайнида ижобий натижа бериши мумкин. Масалан: қора оқсокда Райт реакцияси 1,5-2 йил, Хеддельсон 3-5 йилгача мусбат натижа беради. Биологик текширув усули асосан илмий тадқиқотлар ва баъзи юқумли касалликлар (ботулизм) учун қўлланилади. Ташхисот учун лаборатория ҳайвонлари (денгиз чўчқачаси, оқ каламуш) хизмат қилади. Тери аллергик синамалари асосан сурункали юқумли касалликлар ва баъзи ўткир касалликлар ташхисоти учун қўлланилади. Қораоқсокда Бюрне синамаси, куйдиргида антрак- син, туляремияда–тулярин, туберкулёз да манту ва бошқалар. Касаллик давомида патологик жараёнга жигар ҳам қўшил- ган бўлса, унда биокимёвий текширувлар амалга оширилади. Ҳозирги пайтда гепатобилиар системасида бўладиган ўзгаришлар синдром принципи асосида ўрганиланади ва қуйидаги синдромлар: 1.цитолитик синдром; 2.гепатодепрессив синдром; 3.мезенхи- мал-яллиғланиш синдроми; 4.холестатик синдроми; 5.портокавал шунт синдроми тавофут қилинади. Цитолитик синдром индикаторлари жумласига аланинамино- трансфераза (АлАТ), аспартаминотрансфераза (АсАТ), лактатде- гидрогеназа (ЛДП), алдолаза ферментлари киради. Ўткир 16 вирусли гепатитларда юқоридаги ферментларнинг фаоллиги ошади. Гепатодепрессив синдром индикаторлари ўз ичига жигарнинг ютиш-ажратиш функциясини кўрсатувчи (бром сулфалеин, индометацинли синамалар) проагуляторлар ва қон ивишига қарши компонентлар, оқсил синтезига боғлиқ (қондаги альбумин) липидлар алмашинувига боғлиқ (холестерин) индикаторларини олади. Амалиётда кўпинча қон кўрсатгичлари фибриноген, протромбин индекси, проконвертин, фибринолитик фаоллик, оқсил синтезига боғлик альбумин ҳамда липидлар алмашинувини кўрсатувчи холестерин аниқланади. Ўткир ва сурункали вирусли гепатитларда юқоридаги кўрсатгичларнинг синтези камайганлиги хос бўлади. Камайиш даражаси касалликнинг кечиш оғирлигини белгилайди. Мезенхимал-яллиғланиш синдроми глобулин, тимол ва сулема синамалари, IgM, IgA, IgЕ каби индикаторларни ўзига бирлаштиради. Ўткир ва сурункали гепатитларда уларнинг кўсатгичи сезиларли даражада ўзгаради. Бу синдром индикаторлари касалликни ташхислашда, касаллик даври ва патологик жараённинг фаоллигини аниқлашда, даволаш тахмини- ни баҳолаш учун қўлланилади. Тимол синамаси ВГ билан оғриган беморларда юқори бўлади, сулема синамаси эса камаяди. Сулема синамасининг 1 мл ва ундан паст кўрсатгичи ўтказилган цирррозларга хос бўлади. Қон зардобидаги глобулинлар жигар ҳолатини кўрсатувчи асосий кўсатгичлардандир. У глобулинларнинг миқдорининг ошиши гуморал иммунитет фаоллашганини кўрсатади. Бу кўрсатгич ВГВ билан касалланган беморлар қон зардобида юқори бўлади. Ўт димланиш синдроми, билирубин (умумий, бевосита, билвосита), ишкорий фосфатаза, 5-нуклеотидаза, ГГТФ фермент- лари, ўт кислоталари, холестерин, β-ЛП ва триглицерид каби индикаторларни ўз ичига олади. Вирусли гепатитларда билирубин алмашинуви томонидан чуқур ўзгаришлар кузатилади. Қондаги гипербилирубинемия бевосита билирубин фракцияси ҳисобидан бўлади. Ишқорий фосфатаза ферменти фаоллиги фақатгина гепатобилиар система 17 касалликларида эмас, балки суяклар шикастланиши, рахит касаллигида, бирламчи гиперпаратиреоидизм каби касалликларда кузатилади. Жигар ва ўт йўллари касалликларида ишқорий фосфатаза фаоллиги ошиши ўтнинг димланишидан дарак беради. 5- нуклеотидаза ферменти фаоллигининг ошиш қонунияти ишқорий фосфатазага нисбатан сезгирроқ бўлади. Қон зардобидаги холестерин миқдори жигар ости ўт димланишида ҳам ошиши мумкин. Унинг кўпайиш даражаси ўт димланиши даврийлигига боғлиқ. Портокавал шунт синдроми индикаторлари бўлиб аммиак, фенол, индол, скатол ва бир неча аминокислоталар (триптофан, метионин) хизмат қилади. Бу кўрсатгичлар миқдори ўткир жигар энцефалопатияси, жигар комаси ва жигар циррозларида ошади. Юқумли касалликларни ташхислашда инвазив (лапарото- мия, лапароскопия, ректоромоноскопия текшириш усуллари) ва ноинвазив (УТТ, компютерли томография, ренгеноскопия) усуллар муҳим аҳамият касб этади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling