Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
 
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ 
Юқумли касалликларнинг ривожланиши, одамлар орасида
тарқалиши, аввало кишилик жамиятининг ижтимоий - 
иқтисодий ривожланишига, аҳолининг турмуш тарзига
боғлиқдир. Асрлар ўтиши билан жамиятда юз берган ўзгаришлар 
билан бир қаторда юқумли касалликларда ҳам эволюцион 
жараён содир бўлган. Ҳозирги вақтда юқумли касалликларнинг 
ҳам янги хиллари вужудга келди. Масалан: вирус қўзғатадиган 
ОИТС касаллиги 1980 йилларнинг бошида 1-марта аниқланди. 
Иккинчи томондан профилактик чора-тадбирлар ўз навбатида ер 
юзида юқумли касалликлар манзарасини ўзгартиради.
Мамлакатда олиб борилган безгакка қарши чора-тадбирлар
муваффақиятли тугади. 1964 йилда Ўзбекистонда безгак 
касаллиги умуман тугатилди. 
Кана тарқатадиган энцефалит, қутириш, полиомиелит, 
қизамиққа қарши вакцина яхши натижа бермокда. Масалан: 1968 
йилдан бери қизамиқ билан оғриш 11 марта камайди. 


21 
Мамлакатимизда тошмали тиф, қайталама тиф тугатилди. 
Дифтерия ва кўк йўталга қарши кураш яхши натижа беряпти. 
Ҳалигача вирусли касалликларга қарши яхши самарали 
эмлайдиган вакциналар ва беморларни даволовчи воситалар 
йўқ.
Шундай қилиб, юқумли касалликларга қарши курашда 
амалга ошириладиган чора-тадбирлар иккига: умумий ва махсус 
чоралар бўлинади
Умумий чора тадбирлар давлат томонидан амалга оширилади. 
Бунда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, одамларнинг ишлаш ва
дам олиш шароитларини қулайлаштириш, уй-жой шароитини 
яхшилаш кабилар кўзда тутилади.
Махсус профилактик чоралар соғлиқни сақлаш органлари 
томонидан амалга оширилади. Зарур бўлганда бошқа ташки- 
лотлар (ветеринария ходимлари, қишлоқ хўжалик ташкилотлари) 
иштирок этади.
Профилактика чоралари 3 йўналишда олиб борилади:
1.Инфекция манбаини зарарсизлантириш; 2.Касалликнинг юқиш 
йўлларини қирқиш; 3.Одамларда юқумли касалликларга қарши 
иммунитетни ҳосил қилиш. 
Инфекция манбаини зарарсизлантириш учун беморни
тезда касалхонага жойлаштирилиб, унинг организмидаги патоген
микробларни йўқотиш чоралари кўрилади. Бактерия ташувчилар
санация қилинади. Бемор фойдаланган буюмлар, идиш-товоқ- 
лари, кийим-кечаклар, у ётган хона дезинфекция қилинади. 
Бемор бутунлай соғайгач, бактериологик текширувларда манфий 
натижа олингандан сўнг касалхонадан чиқарилади.
Ўлат ва вабо билан мулоқотда бўлган хамма одамлар
махсус изоляторларга ётқизилади. Изоляторда сақлаш турғунлик 
даври давомийлигига боғлиқ: ўлатда 6 кун, вабода 5 кундир. 
Юқумли касалликларга қарши курашда асосий йўл бўлиб,
беморнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини оши- 
риш, уларнинг турмуш шароитини, моддий имкониятларини 
яхшилаш жуда муҳимдир. Одамларда эмлаш йўли билан сунъий 
иммунитетни ҳосил қилиш алоҳида ўрин тутади.
Фаол сунъий иммуннитет ҳосил қилиш учун вакциналардан,
пассив сунъий иммунитет ҳосил қилиш учун иммун зардоблардан 


22 
фойдаланилади. Эмлаш учун вакцина тирик ёки ўлдирилган 
бактериядан тайёрланади.
Тирик 
микроорганизмлардан 
тайёрланган 
вакцинани
биринчи марта Э.Дженнер (1798) ишлатган. У одамга зарар 
қилмайдиган сигир чечагини қўзғатувчи омили билан одамлар 
ни чечакка қарши эмлади.
“Vасса” – лотинча сўз бўлиб, “сигир”маъносини англатади. 
Vасса сўзидан вакцина атамаси олинган.
Ўлдирилган вакциналар 2 гуруҳга бўлинади:
а) корпускуляр - ҳар хил усул билан ўлдирилган патоген 
бактериялардан тайёрланади. Улар ичак инфекцияларида, кўк 
йўтал, 
тошмали 
тиф, 
Ку 
иситмаси, 
энцефалитлар, 
лептоспирозларда қўлланилади.
б) молекуляр вакциналар – улар таркибида микроб зарраси ёки 
танасидан ажратилган антигенлар бўлади. Бу вакцина ҳосил 
қилган иммунитет узоқроқ сақланади. Экзотоксин чиқарадиган 
бактериялар қўзғатадиган касалликларга қарши эмлаш учун 
анатоксин ишлатилади. Ҳозирги вақтда дифтерия, қоқшол, боту- 
лизм, стафилококк анатоксинлари қўлланилади. 
Ген инженерия усулида вакцина рекомбинант бактерия
тизимида синтезланган антигенлардан тайёрланади. Бу усул 
гепатит В ва гриппга қарши вакцина олиш соҳасида катта
истиқболга эга. 1999 йил СанПин кўрсатмасига мувофиқ ВГВга 
қарши эмлаш эмлаш жадвалига киритилди ва узвий эмлаш 
ишлари олиб борилмоқда. 2007йилда қизамиқ ва қизилчага 
қарши Республикамиз аҳолиси ёппасига эмланди. 
Юқумли касалликларни Республикамиз ҳудудида камай- 
тириш, баъзи касалликлар (парранда гриппи, маймун чечаги, 
атипик пневмония, безгак, вабо ва бошқа) ни ҳудудимизга кириб 
келишининг олдини олиш борасида анча ишлар қилинмокда. 
Республикамиз Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 
2005 йилни «Сиҳат Саломатлик» йили деб эълон қилиниши барча 
касалликларни, жумладан, юқумли касалликларни кескин 
камайишига олиб келди, ҳамда баьзи касалликлар (парранда 
гриппи, атипик пневмония, куйдирги ва ҳ.к)ни қўшни 
мамлакатлардан Республикамиз ҳудудига кириб келишининг 
олдини олди. 


23 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling