Эмлаш самарадорлигини баҳолаш. Хавфсиз эмлашни тадбиқ этиш. Химиопрофилактика
Download 226.65 Kb. Pdf ko'rish
|
3 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаол ва пассив сунъий иммунитет фарқ қилинади.
Юқумли касалликларнинг махсус профилактикаси. Эмлаш воситалари ва уларни қўллаш усуллари. Эмлаш ишларини ташкиллаштириш. Профилактик эмлаш самарадорлигини баҳолаш. Хавфсиз эмлашни тадбиқ этиш. Химиопрофилактика Махсус профилактика – айрим кишиларда сунъий иммунитет ёки аҳоли орасида популяцион иммунитет пайдо қилиш, лекин бу вазифалар аксарият параллел ҳал қилинади. Фаол ва пассив сунъий иммунитет фарқ қилинади. Биринчиси вакциналар ёрдамида, иккинчиси – бирорта қўзғатувчиларга қарши антитаналар сақлайдиган препаратлар (зардоблар) ёрдамида ҳосил қилинади. Махсус профилактика асосида организмга кирадиган паразит билан кураша оладиган организмда рўй берадиган табиий жараёнларни сунъий ҳолда вужудга келтиришга интилиш ётади. Махсус профилактика айрим чекланишларга ҳам эга: патогенезида ҳимоя иммунитет функцияси ё ниҳоятда кам, ёки умуман йўқ бўлган захмда, замбуруғ касалликларида, гельминтозларда ва баъзи бир бошқа гуруҳларда ёки айрим юқумли касалликларда ундан фойдаланиб бўлмайди. Ҳозирги замон шароитларида махсус профилактикадан фойдаланиш стратегияси ва тактикасини танлашда бир неча қоидаларга асосланади. 1. Қўзғатувчининг юқиш механизми нечоғлик фаол бўлса, махсус профилактика воситаларини қўллаш шунчалик зарур бўлади. Қўзғатувчиларни фаол, амалда назорат қилиб бўлмайдиган ҳаво-томчи йўли билан юқиш ҳисобига тарқаладиган инфекцияларда аҳоли орасида ёки чекланган популяцияда (болалар жамоалари, ҳарбий жамоалар ва ҳ.к.) касалликлар тарқалишининг кўпинча ягона усули махсус профилактикадан фойдаланиш ҳисобланади. Агар қандайдир ҳаво-томчи инфекцияларида вакцина ҳисобига самарали ҳимоя мавжуд бўлса, махсус профилактика воситалари ёрдамида “бошқариладиган” юқумли касалликлар (қизамиқ, дифтерия ва б.) тўғрисида сўз юритилади. Баъзан бошқа юқиш механизмлари билан юқадиган касалликларда ҳам махсус профилактикадан фойдаланилади. Бундай ҳолларда ҳам умумий (ёки қандайдир жамоалар билан чегараланган) эмлаш ўтказиш зарурати юзага келиши мумкин. Жуда кўп ҳолларда юқиш ҳавфининг юқорилиги ва одамларга юқиш хавфини назорат қилишнинг имкони бўлмаганда табиий ўчоқли инфекцияларда эмлашдан кенг фойдаланилади (кана энцефалити, туляремия ва б.). 2. Агар у ёки бу юқумли касаллик билан курашиш муаммосини бошқа воситалар билан муваффақиятли ҳал қилиш имкони бўлса, махсус профилактикадан воз кечиш мумкин. Вакцинация – организмга ёт табиатли оқсилни киритиш, у нохуш қўшимча реакцияларига олиб келиши мумкин (носпецифик оғриқли реакция, бу баъзан оғир бўлиши эҳтимол; мавжуд сурункали касалликларнинг келиб чиқиши; кучсизлантирилган, бироқ тирик қўзғатувчи сақлайдиган вакциналардан фойдаланишда – махсус реакция ва ҳ.к.). Яқин ўтмишда ичтерлама билан курашиш бутун аҳолини ёки қандайдир гуруҳларни (қўшинлар) эмлаш ёрдамида ҳал қилинган, бироқ сув таъминотини аста-секин мавжуд санитария-гигиеник талаблар билан мувофиқлаштириш ёрдамида ҳозир касалланиш унчалик юқори бўлмаган даражаларгача пасайтирилган, шунинг учун ҳам эмлашларга зарурат қолмаган. 3. Вакцинацияни кўпинча касаллик оғир кечадиган, уни даволашнинг таъсирчан воситалари бўлмаган, бироқ уларнинг ижтимоий аҳамияти бўлган юқумли касалликларга қарши, ҳатто улар билан касалланиш кўрсаткичи юқори бўлмаганда ҳам (эпидемик жараёнга бошқа воситалар билан фаол аралашишнинг иложи бўлмаганда) киритиш зарур. Гап касалланиш оқибатлари ногиронлик, ўлим, ногиронлашиш қандайлигига баҳо бериш тўғрисида бормоқда. Полиомиелит инцидентлиги (кўпинча ўлимга сабаб бўладиган оғир, фалажлик шакллари назарда тутилмоқда) эмлашгача бўлган даврда 100.000 аҳолига 10 гача кўрсаткичга камдан-кам кўтарилган. Бироқ юқори ўлим кўрсаткичи, ногиронлик бу касалликка қарши вакцина ихтиро қилиш ва уни қўллашга мажбур қилди. 4. Хавф гуруҳларини ўта аниқлик билан топиб, эмланадиган кишилар доирасини имкон борича торайтириш мақсадга мувофиқ. Бундай тизим зооноз инфекцияларда яхши натижа беради. Бевосита ҳайвонларни боқадиган (парвариш қиладиган, далада ўтлатадиган, даволайдиган ва ҳ.к.) ёки ҳайвонот хомашёсини қайта ишлашда банд бўлган аҳоли гуруҳларигина эмланади. Табиий ўчоқли касалликларда фаол таъсир қиладиган ўчоқ зонасига ишга борадиган ёки у ерда дам оладиган шахслар эмланади. 5. Жуда камдан-кам қайд қилинадиган юқумли касалликларда, ҳатто агар улар етарли даражада оғир ва ҳамма вақт ҳам уларга махсус даволаш кор қилмасада, жуда кўп сонли кишилар организмини камдан-кам учрайдиган касаллик ҳоллари сабабли ёт агентлар таъсирига учратиш, нохуш реакциялар чақириши мумкинлиги сабабли уларга қарши эмлаш мақсадга мувофиқ эмас. Чунончи, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида айрим йилларда биттадан бир неча ҳолатгача Қрим геморрагик иситмаси (ҚГИ) рўйхатга олинади. Бу минтақада истиқомат қиладиган барча аҳолини ҚГИ қарши эмлаш мақсадга мувофиқ эмас, албатта. Эҳтимол, жойни бирмунча аниқ эпидемиологик картография қилингандан сўнг аниқ белгиланган ва чизиқлар билан ажратилган табиий ўчоқ таъсир зонасидаги (ёки бир неча шундай алоҳида ўчоқлар) чегараланган сонли кишилар учун препарат ишлаб чиқиш ва махсус профилактика зарурлиги юзага келиши мумкин. Юқорида айтилганидек, махсус профилактиканинг (даставвал вакцинация) иккита вазифаси бўлиши мумкин: эмланган кишиларнинг ҳимоясини таъминлаш ва популяцион иммунитет яратиш. Зооноз инфекциялар (жумладан, табиий-ўчоқли), сапронозларда (қоқшол), айрим касалликлар бўйича нохуш минтақалар ёки мамлакатларга жўнатиладиганларга махсус профилактика фақат индивидуал ҳимояни таъминлашни мақсад қилиб қўяди. Антропонозларда, аввало қўзғатувчилари ҳаво-томчи йўли билан ўтадиган инфекцияларда, шунингдек, қандайдир ноқулай ижтимоий омиллар таъсири натижасида бошқа юқиш механизмлари фаоллашганда (урушларда – тошмали терлама билан юқори касалланиш эҳтимоли юқори; ноқулай сув таъминотида – вирусли гепатит А билан касалланиш даражаси юқори ва ҳ.к.) бўлганда махсус профилактика индивидуал ҳимояни ҳам, популяцион иммунитет шаклланишини ҳам таъминлаши лозим. Эмлашдан сўнг яхши натижа бир қатор шартлар билан белгиланади. 1. Препаратнинг сифатлилиги (мазкур ҳолда препаратни ишлаб чиқаришда, ташишда, сақлашда режим ва махсус шароитларга риоя қилиш эмас, бу ўз-ўзидан маълумки асосий шарт, бу ўринда унинг таркибидаги биологик ҳоссалар ҳисобига иммунитет яратиш имконияти кўзда тутилади). Бир қатор касалликларда жуда самарали вакциналарни излаш талаб қилинади, грипп, вабо, ич терламага қарши ва баъзи бир бошқа вакциналар такомиллаштиришга муҳтождирлар. 2. Эмлаш режимига (регламентига) риоя қилиш. Эмлаш муддатларига риоя қилишнинг қатъи интизоми бўлиши керак (эмланадиганларнинг ёши, вакцинация ва ревакцинациялар оралиғидаги вақтга амал қилиш). Вакцинация муддатини танлаш, агар гап, болаларни эмлаш хусусида борса, вужудга келган эпидемик шароит билан белгиланади. Ҳар бир юқумли касалликка тааллуқли ва қонунчиликда белгиланган, эпидемик шароитни узоқ муддатли баҳолашга асосланган вакцинация қилинадиган болаларнинг ёши танланган. Эпидемик шароит ёмонлашган тақдирдагина регламент вақтинча ўзгартирилиши мумкин баъзан илк ёшдаги болалар ҳам эмланиши мумкин. Бундан ташқари, эмлаш календарини ишлаб чиқишда болалар иммун тизимининг конкрет қўзғатувчи ёки унинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари (экзотоксинлар) хусусидаги ёшга оид етилиш хусусияти ҳисобга олинади. Чунончи, қизамиққа қарши 2 ёшгача болалар эмланадилар (эпидемик шароит бу муддатни қонунлаштиришга мажбур қилди, гарчи тўла қимматли иммунитет 1 ёшга етган болаларни эмлашда қўлланилсада). Худди шу қонунчиликда эпидемик шароит ёмонлашганда 8 ойлик ёшдаги болаларни эмлаш ҳам кўзда тутилган. Мазкур ҳолда иккала омилларнинг аҳамияти ҳисобга олинган келишилган қарорни кўрамиз. Гепатит В ва туберкулёзга қарши бола туғилган заҳоти ёки ҳаётининг биринчи кунларида вакцинация ўтказилади, дифтерия, кўкйўтал ва қоқшолга қарши эса туғилишдан 3 ой ўтгач ўтказилади. Кўпчилик махсус профилактика препаратлари табиий инфекцион жараённи тақлид (имитация) қилади, холос, шунинг учун вакцинация, одатда, касалликдан кейин шаклланадиган иммунитет даражаси, сифати ва давомлилигини таъминлашга қодир эмас, яъни у касалланиб ўтган кишиларни ҳимоя қилади, деган гап эмас. Бу, биринчидан, препаратнинг мумкин бўлган энг катта дозаларини танлашга, иккинчидан, препаратни бир неча марта киритиш, шу жумладан, ревакцинация тизимидан фойдаланишга мажбур қилади. Агар тери остига қўлланиш учун қўшимча қилинган адъювантлар ёрдамида кучсизлантирилган ва кимёвий вакциналарнинг дозалари ҳамда кўп марта киритиш муаммоси (яхши иммун реакция ҳосил қилиш учун) қайсидир даражада ҳал қилинади. Адъювантлар – организм учун адсорбентлар (аксарият алюминий гидроксиддан фойдаланилади), улар юборилган жойда гўё вакцина депосини ҳосил қилади ва секин сўрилиш ҳисобига етарлича давомли таъсирни таъминлайди, булар вакцинацияда ҳам, ревакцинацияда ҳам инъекциялар сонини қисқартиришга имкон беради. Вакцинация (ревакцинация) тизими кўпинча иммунитетнинг бирмунча ишончли шаклланишини таъминлайди, у Т- ва В-лимфоцитлар хотираси ҳисобига аксарият вакцинациядан кейин кўп вақт ўтгандан сўнг ҳам илгари эмланганларни ҳимоя қилишга имкон беради. 3. Ишончли популяцион иммунитетни таъминлаш учун эмлаш қамрови юқори фоизларда бўлиши керак. Агар эпидемик вазият ноқулай жойларга жўнаб кетадиган кишиларни махсус профилактика ёрдамида ҳимоя қилиш талаб этилса, бу шартнинг аҳамияти йўқ. Зоонозларда, жумладан, табиий ўчоқли инфекциялар ва сапронозларда (қоқшол) популяцион иммунитет вужудга келтиришга зарурат йўқ. Касалликларнинг бу гуруҳларида хавф гуруҳларига кирадиган кишиларни эмлашлар билан тўлиқ қамраб олиш муҳим. Популяцион иммунитет, эпидемик жараён ривожланишининг тормоз омили сифатида ҳаво-томчи инфекцияларида ёки бошқа антропонозларда аҳамиятли, улар билан оммавий касалланиш нохуш ижтимоий шароитлар туфайли хавф соладиган табиат касб этади. Популяцион иммунитетнинг ижобий роли сунъий иммунитети бўлган кишилар фақат касалга чалинмаслик имкониятидагина эмас, балки популяцион иммунитет даражаси юқори бўлганда, шунингдек, юқиш хавфи ҳам камаяди. Сўнггиси янги инфекция манбаларини ҳосил қилиб бўлмаслик ёки касалланиш эҳтимолининг пасайиши туфайли қўзғатувчи циркуляциясининг камайиши билан изоҳланади. Бундан ташқари, етарли даражада таранглашган, бироқ абсолют бўлмаган популяцион иммунитет шароитларида (100% аҳолида барқарор эмас), аҳолининг устунлик қиладиган мойиллиги бўлган (ёки етарлича ҳимоя қилинмаган) қисми орасида қўзғатувчи билан умуман дуч келмайдиган, учрашганда эса касаллик ривожланиши учун кифоя қилмайдиган дозаларда юқтириш эҳтимоли очиқ-равшан кўриниб туради. Download 226.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling