Эмлаш самарадорлигини баҳолаш. Хавфсиз эмлашни тадбиқ этиш. Химиопрофилактика


Download 226.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana29.01.2023
Hajmi226.65 Kb.
#1139584
1   2   3
Bog'liq
3 мавзу

Кимёвий 
вакциналар. 
Кимёвий 
вакциналардан 
фойдаланиш 
ғояси 
қўзғатувчилардан ҳимоя қилишни чақирадиган хоссаларга, яъни иммуногенлик хоссаларга 
микроб ҳужайрасининг ҳамма қисмлари (вирус корпускуласи) ҳам эга эмаслигига доир 
маълумотлар асосида вужудга келди. Унда, организм ҳимоясини шакллантириш учун 
маълум антигенлар билан бирга, иммунитет яратишга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, бироқ 
кўпинча носпецифик касалликлар реакцияларига олиб келадиган (сирасини айтганда бу 
балласт, нокерак, баъзан эса хавфли моддалар) қисмлар бор. Ҳозирги вақтда менингококкли 
кимёвий вакцина ва баъзи бир бошқа вакциналар амалиётга кирган. Баъзан 
жонсизлантирилган вакциналарга қўшимча равишда микробдан ажратиб олинган баъзи бир 
кимёвий компонентлар киритилади, бу препаратнинг иммунологик хоссасини кучайтиради.
Ген инженерияси вакциналари ишлаб чиқилган ва уларни ишлаб чиқиш давом 
эттирилмоқда. Ген инженерияси тамойилларидан фойдаланишда безарар микроб геномига 
(ичак таёқчаси, ачитқилар ва б.) касаллик қўзғатувчисига қарши иммунитет 
ривожланишида ҳал қилувчи аҳамияти бўлган антиген шаклланиши учун масъул ген 
(эслатиб ўтилган ген олинган) киритилади ва бириктирилади (масалан, гепатит В 
вирусининг юза антигени). Ген инженерияси соф антиген олишга имкон беради, яъни бу 
кимёвий вакцинанинг турли хили ҳисобланади. Бироқ ген инженерияси негизида хавфи 
бўлмаган тирик вакциналардан фойдаланишни ҳам мўлжаллаш мумкин (хавфсиз микроб 
организмнинг ўзида ривожланганда иммунизация учун зарур антиген ишлаб чиқариши 
мумкин). 
Айрим юқумли касалликларнинг патогенезида микроб ҳужайрасининг ўзи эмас, 
балки унинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари – экзотоксинлари (дифтерия, қоқшол, ботулизм, 
газли гангрена) асосий роль ўйнайди, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу муносабат 
билан бундай касалликларни профилактика қилиш учун зарарсизлантирилган экзотоксин, 
яъни анатоксин препаратлардан фойдаланилади.
Махсус профилактика тизимида эмлашни соддалаштириш, хусусан, эмлашлар 
сонини имкон борича камайтириш учун бир неча қўзғатувчиларнинг антигенларини 
сақлаган ассоциаланган (уюшма қилинган) препаратлардан кенг фойдаланилади. Тирик 
жонсизлантирилган қўзғатувилардан иборат бўлган ассоциаланган вакцинали препаратлар 


ҳам яратилган. Ассоциаланган препаратлардан самарали фойдаланиш имконияти кўп сонли 
тажрибаларда ва эпидемиологик кузатувларда исботланган, у назарий жиҳатдан ҳам 
асосланган.
Махсус профилактикада режали эмлашлар ва эпидемик кўрсатмалар бўйича 
эмлашлар тафовут қилинади. Режали эмлашлар қатор ҳаво-томчи инфекцияларига 
(дифтерия, кўкйўтал, қизамиқ, паротит, қизилча, сил), қоқшол, полиомиелит ва гепатит Вга 
қарши амалга оширилади. Бу эмлашлар мазкур пайтда юзага келган эпидемик шароитдан 
қатъи назар ўтказилади, чунки бундай шароит исталган вақтда ёмон томонга ўзгариши 
мумкин. Аҳолининг айрим гуруҳларига (хавф гуруҳларига) режа билан эмлашлар қатор 
зооноз инфекцияларга (жумладан, табиий-ўчоқли) қарши маҳаллий қонунчиликка асосан 
ўтказилади. Эпидемик кўрсатмалар бўйича ҳар қандай юқумли касалликка, жумладан 
уларга қарши кураш режали эмлаш асосида ўтказиладиган бўлсада, эпидемиологик вазият 
ёмонлашганда амалга оширилади. 
Пассив эмлаш учун ҳозирги вақтда кишилар ва ҳайвонларнинг зардоблари эмас
балки уларнинг фақат антитаналар сақлайдиган қисмлари (асосан гамма-глобулин қисми) 
ишлатилади. Яхшиси, соф антитаналардан фойдаланган маъқул. Ҳайвонлардан олинадиган 
зардоблар одам учун ёт оқсиллар сақлайди, шунинг учун аллергик реакциялар 
ривожланиши хавфи юқори бўлганлиги боис улардан мажбуран воз кечилмоқда. Ҳозирги 
вақтда ҳайвонлардан олинадиган препаратлар сони жуда қисқартирилган, антитаналари 
миқдори жуда юқори бўлган препаратларга зарурат пайдо бўлганда ҳозирча улардан 
фойдаланишга тўғри келади. Сўнгги вақтларда профилактик мақсадларда пассив 
иммунитетни кенг қўллашдан аста-секин воз кечиш тенденцияси юзага кела бошлади. Бу 
даволаш мақсадида тозаланган зардоблардан фойдаланишни, жумладан, эҳтимол, қутурган 
ҳайвонлар тишлаганларга ва каналар юқтирадиган энцефалитнинг табиий ўчоқларида кана 
чаққан шахсларга махсус гамма-глобулинлар киритишни инкор қилмайди. 
 
 

 
 

Download 226.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling