Эмлаш самарадорлигини баҳолаш. Хавфсиз эмлашни тадбиқ этиш. Химиопрофилактика


Download 226.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana29.01.2023
Hajmi226.65 Kb.
#1139584
1   2   3
Bog'liq
3 мавзу

Сунъий фаол иммунитет яратиш учун бир неча хил вакциналардан фойдаланилади. 
Тирик вакциналар ўзида қўзғатувчининг кучсизлантирилган штаммини сақлайди. 
Касаллик қўзғатувчиларини кучсизлантириш, ишончли, генетик детерминланган, яъни 
уларнинг вирулентлигини йўқотиш, уларни махсус сунъий озиқли муҳитларда ўстириш ёки 
баъзи бир ҳайвонлар организмида, ёки махсус культураларда пассаж қилиш йўли билан 
амалга оширилади. Тирик вакциналар энг яхши вакциналар ҳисобланади – улар кўпинча 
етарли ишончли иммунитетни шакллантириб, табиий инфекцион жараённи дурустгина 
имитация қилади, яъни унга жуда ўхшаб кетади. Бу вакциналар қиммат эмас, чунки 
вакцинанинг дастлабки дозаси катта эмас (штаммнинг организмда кўпайиши ҳисобга 
олинади, бу организмнинг иммун тизимига кейинги кучли ва давомли таъсирни 
таъминлайди). Тирик вакциналарнинг афзалликларидан яна бири – уларни организмга 
киритиш сони одатда кўп эмас, ревакцинациялар ҳам кам, шу билан бирга вакцинация 
билан ревакцинация ўртасида етарлича катта муддатлар кўзда тутилади. Афсуски, вакцина 
штаммлари камдан-кам бўлсада, баъзан махсус инфекцион жараённинг клиник шаклларини 
чақириши мумкин. Бу баъзан тирик вакциналар ўрнига жонсизлантирилган (ўлдирилган) 
ёки кимёвий вакциналар ишлатишга олиб келади. Хусусан, бир қанча мамлакатлар 
полиомиелитга қарши таъсирчанлиги бўйича тирик вакцинадан қолишмайдиган 
ўлдирилган вакциналарни ишлатмоқда. 
Жонсизлантирилган (ўлдирилган) вакциналар кенг тарқалган, чунки улар тирик 
вакцина киритилгандан кейин ривожланиш эҳтимоли бўлган махсус реакцияни 
чақирмайди. Жонсизлантирилган вакциналарда кўп миқдорда микроб таначалар 
мавжудлигидан (вирус корпускулалари) эмланган одамда аксарият препарат 
киритилишига, баъзан оғриқ реакцияси ривожланади. Бу реакция камдан-кам сурункали 
касалликлар қўзиши билан ўтади, бу тиббий монъелик қиладиган касалликлар рўйхатини 
(сурункали патологик ҳолатлар) ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо қилди. Афсуски, 
эмлашдан тиббий рад қилишлар (кўпинча ҳеч қандай асосларсиз) кишилар ўртасида айрим, 
баъзан хавфли (кўкйўтал) касалликлар хусусида фақат ҳимоясиз кишилар сонининг 
ўсишига сабаб бўлибгина қолмай, балки популяцион иммунитетнинг кескин пасайиб 
кетишига олиб келди.
Жонсизлантирилган вакциналар билан эмлаш қимматбаҳо тадбир ҳисобланади, 
чунки микробнинг вакциналар таркибидаги миқдори, юқорида эслатиб ўтилганидек, юқори 
бўлиши, бу энг муҳими, ишончли иммунитет ҳосил қилиши учун вакцинани кўп марта 


киритиш ва бир неча ревакцинациялар (баъзан бир неча марта) билан эмлашни талаб этади. 
Эмлашнинг бундай мураккаб тизими эмлашларни ташкил қилишда талайгина 
қийинчиликлар келтиради ва аксарият эмлашлар муддатларига риоя қилишни кўпинча 
объектив сабабларга кўра (сафарга кетиш, касаллик ва ҳ.к.) қийинлаштиради.
Камчиликларга қарамай, жонсизлантирилган вакциналар, махсус профилактика 
тизимида муҳим ўрин эгаллайди. 

Download 226.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling