Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўҒрисида низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 63.27 Kb.
bet2/8
Sana13.04.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1356341
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Lizing

I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
лизинг (молиявий ижара) — бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олишни ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беришни назарда тутадиган ижара муносабатларининг алоҳида тури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микролизинг — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ 600 млн сўмдан ошмайдиган суммада бериладиган лизинг;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
лизинг объектлари — тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк (ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулклар бундан мустасно);
лизинг субъектлари — лизинг берувчи, лизинг олувчи ҳамда сотувчи.
лизинг берувчи — лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи банк;
лизинг олувчи — лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун олаётган шахс;
сотувчи — лизинг объектини лизинг берувчига сотадиган шахс;
лизинг шартномаси муддати — лизинг шартномаси бўйича томонлар мажбуриятларининг тўла бажарилгунгача бўлган давр;
лизинг муддатининг бошланиши — лизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчининг лизинг объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишни бошлаган сана, яъни лизинг объектини дастлабки (бошлангич) тан олиш санаси;

Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling