Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўҒрисида низомни тасдиқлаш ҳАҚида
V. Лизинг бўйича маълумотларни ошкор этиш
Download 63.27 Kb.
|
Lizing
V. Лизинг бўйича маълумотларни ошкор этиш
57. Лизинг олувчи банк лизинг бўйича қуйидаги маълумотларни ошкор этади: 1) ҳисобот санасига лизингга берилган активларнинг ҳар бир синфи бўйича соф баланс қиймати; 2) ҳисобот санасига жами келгуси минимал лизинг тўловлари билан уларнинг жорий дисконт қиймати таққосламаси; 3) қуйидаги даврларнинг ҳар бири бўйича ҳисобот санасига жами келгуси минимал лизинг тўловлари билан уларнинг жорий дисконт қиймати тўғрисидаги маълумотлар: а) бир йилгача бўлган муддат; б) бир йилдан ортиқ, лекин беш йилдан ортиқ бўлмаган муддат; в) беш йилдан ортиқ бўлган муддат; 4) лизинг олувчининг муҳим лизинг шартномаларининг қуйидагиларни ўз ичига олган, лекин булар билан чегараланмаган ҳолда умумий тавсифи: а) шартномага киритилган қўшимча ва ўзгартиришларнинг мавжудлиги ва шартнома шартларининг ўзгартирилиши ва янги киритилган шартларнинг хариднинг қулайлилигига таъсири имкониятлари; б) лизинг шартномаси шартларига асосан қўшимча қарздорлик ва келгуси лизинг битимида ўрнатилган чеклашлар. 58. Лизинг берувчи банк қуйидаги маълумотларни ошкор этади: 1) ҳисобот санасига лизингга қилинган ялпи лизинг инвестицияси билан ҳисобот санасига олиниши керак бўлган бўлғуси минимал лизинг тўловларининг жорий дисконт қиймати билан таққосланмаси; 2) қуйидаги даврларнинг ҳар бири бўйича ҳисобот санасига лизингга қилинган ялпи лизинг инвестицияси ва олиниши керак бўлган келгуси минимал лизинг тўловларининг жорий дисконт қиймати тўғрисидаги маълумотлар: бир йилгача бўлган муддат; бир йилдан ортиқ, лекин беш йилдан ортиқ бўлмаган муддат; беш йилдан ортиқ бўлган муддат; 3) олинмаган молиявий даромад; 4) олиниши лозим бўлган минимал лизинг тўловлари бўйича шаклланган умидсиз қарздорлик бўйича йиғилган захира; 5) лизинг берувчи банк томонидан имзоланган муҳим лизинг шартномаларининг умумий тавсифи; 6) давр мобайнида лизинг шартномалари бўйича тегишли маблағларнинг ялпи инвестициядан чегирган ҳолдаги маълумотлар. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 523-модда; 2007 й., 13-сон, 123-модда; 27-28-сон, 292-модда; 48-49-сон, 490-модда; 2009 й., 36-сон, 395-модда; 2016 й., 49-сон, 563-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/1648-6/0323-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Download 63.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling